Google Россия Федерацияси Кенгашининг YouTube аккаунтларини блоклади. Каналларда 200 000 дан ортиқ обуначи ва 20 000 та видео бор эди, деб хабар бермоқда кенгашнинг Telegram-канали.
«Федерация Кенгаши ва ‘Вместе-РФ’ телеканалининг YouTube видеохостингидаги аккаунтлари блокланди, барча маълумотлар қайта тиклаш имкониятисиз ўчириб ташланди», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, каналлар YouTube’да саккиз йилдан ортиқ вақтдан бери мавжуд эди.
«Аккаунтларда Федерация Кенгаши йиғилишлари, қўмиталар, конгресслар ва форумларнинг жонли эфирлари, сенаторларнинг долзарб масалалар бўйича мулоҳазалари, Россия давлати тарихига оид маърифий дастурлар чоп этиб келинган», — дейилади Федерация Кенгаши матбуот хизмати хабарида.
Google хабарида айтилишича, блоклашга санкциялар сиёсати сабаб бўлган.
Изоҳ (0)