Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Давлат статистика қўмитаси 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра Ўзбекистондаги энг катта ҳудудий бирликларнинг доимий аҳолиси сони ҳақида маълумот берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Унга кўра, энг кўп аҳоли Самарқанд вилоятида жойлашган. Ҳудудда 4 миллион 94,6 минг киши яшайди. Кейинги ўринлардан Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари ўрин олган бўлса, аҳолиси сони энг кам ҳудуд ҳали ҳамон — Сирдарё вилояти. Ҳудуд 1 миллион нафар аҳолига эга бўлмаган ягона вилоят ҳисобланади.

Тўлиқ рўйхат қуйидагича:

  • Самарқанд вилояти – 4 094,6 минг киши;
  • Фарғона вилояти – 3 954,2 минг киши;
  • Қашқадарё вилояти – 3 461,4 минг киши;
  • Андижон вилояти – 3 304,2 минг киши;
  • Тошкент вилояти – 2 977 минг киши;
  • Наманган вилояти – 2 979,3 минг киши;
  • Тошкент шаҳри – 2 934,1 минг киши;
  • Сурхондарё вилояти – 2 789,3 минг киши;
  • Бухоро вилояти – 2 000,3 минг киши;
  • Қорақалпоғистон Р. – 1 970,6 минг киши;
  • Хоразм вилояти – 1 947,1 минг киши;
  • Жиззах вилояти – 1 466,6 минг киши;
  • Навоий вилояти – 1 050,1 минг киши;
  • Сирдарё вилояти – 892,2 минг киши.
Ўзбекистонда аҳоли сони ҳар куни ўртача 2 минг кишига кўпаймоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Элдор Шомуродов Турин клубидан жиддий таклиф кутаётгани маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистонда 3 декабрь куни об-ҳаво ёғингарчиликсиз, лекин туманли бўлиши кутилмоқда
Маҳаллий
Тошкент туманининг Қозоғистон билан чегарадош ҳудудларидаги хонадонлар бузилиб, чегарани мустаҳкамлаш объектлари қурилади