• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Сал кам 600 млн сўм пулимизни беришмаяпти». Тошкентда амалдорларга хизмат қилувчи бино таъмирини амалга оширган қурувчилар ҳақини ололмай сарсон бўлмоқда (видео)

    Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг маъмурий биносини таъмирлаган қурувчилар иш ҳақини ололмай сарсон бўлмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га мурожаат қилган қурувчилар масъуллар уларни олти ойдан бери овора қилиб, иш ҳақини бермаётганини айтмоқда.

    Мазкур бино таъмирида 7 нафар ишчиси билан иштирок этган қурувчи Жамол Кенжаев таъмирлаш ишларида 2021 йилнинг сентябрь ойидан 2022 йилнинг апрель ойига қадар иштирок этишганини, шу пайтга қадар меҳнати учун жами ҳисобда 50 миллион сўм олишганини, яна 80 миллион сўм иш ҳақи қолиб кетганини айтмоқда.
    Бино таъмирига қурувчи сифатида жалб қилиниб, 7 нафар ишчимиз билан бирга ишладик. Таъмирлаш ишларида 2021 йилнинг сентябрь ойидан 2022 йилнинг апрель ойигача иштирок этиб, етти киши 50 миллион сўм пул олганмиз. Яна 80 миллион иш ҳақимиз қолиб кетган. Аммо ололмаяпмиз. Бизни ишга жалб қилган қурувчига мурожаат қилсак, бизнинг буюртмачимиз қамалиб кетди дейди. Департаментга мурожаат қилсак, ишга жалб қилган қурувчингга бор дейди. Хуллас, ўртада биз сарсон бўляпмиз, — дейди қурилиш ишларида қатнашган мурожаатчи Жамол Кенжаев.

    Жамол Кенжаев.

    Жамол Кенжаев.
    Фото: «Дарё»

    Жамол Кенжаев қурилишда қатнашган шериклари меҳнат ҳақини ундан талаб қилаётганини, у эса икки ўт орасида қолганини билдирмоқда.

    Энг ёмони мен билан бирга бу ерга ишлашга келган 7 нафар шеригим мени билади ва пулни мендан сўраяпти. Мен эса Жасур акадан талаб қиляпман. Жасур ака департамент бошлиғи пул бераман деганини, аммо ҳалигача бермаганини айтиб, баҳона қиляпти, — дейди мурожаатчи.
    Меҳнат қилиб пулини ололмаётганлардан яна бири Мирзоҳид Йўлдошев ҳам 80-100 миллион сўм иш ҳақига куйиб қолаётганини айтмоқда.

    Мирзоҳид Йўлдошев.

    Мирзоҳид Йўлдошев.
    Фото: «Дарё»
    Оддий қурувчи сифатида меҳнат қилиб, 50 миллион сўм иш ҳақимизни олганмиз, аммо 80-100 миллион сўмга яқин пулимиз қолиб кетган. Сарсон қилишмоқда. Шу бинода ўтирганлар бизга қулоқ солмай меҳнат ҳақимизни еб кетишмоқда, — дейди у.
    Қора меҳнат қилиб иш ҳақини ололмаётганларнинг яна бири Зуҳриддин Менглиев 7 ойлик меҳнати давомида 30 миллион сўм пул олганини, айни кунда эса камида 100 миллион сўм маблағи берилмаётганини айтмоқда.
    У ёққа бор, бу ёққа бор деб, бир йилдан бери сарсон қилишяпти. Айни кунда бу бино таъмиридаги меҳнатимиз эвазига 100 миллион сўм пул олишимиз керак. Аммо беришмаяпти, — дейди Зуҳриддинг Менглиев.

    Зуҳриддинг Менглиев.

    Зуҳриддинг Менглиев.
    Фото: «Дарё»

    Пулини ололмаётган ишчиларни ишга жалб қилган қурувчи Жасур Намозовнинг «Дарё»га билдиришича, у департамент биноси таъмирини бошлашдан аввал Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Дилшод Раҳимов билан шахсан кўришган.

    Ишни бошлашдан аввал Рустам ака билан гаплашиб, департамент бошлиғи Дилшод аканинг олдига кирганмиз. Дилшод аканинг ўзи бу департамент биноси эканини, шу сабаб бошқаларга нисбатан арзонроқ қилиб, таъмирлаб беришимизни сўради. Бошқа усталар кв/метрини 18 доллардан қилаётган бўлса, мен Дилшод аканинг илтимосига кўра 16,5 долларга туширдим. Қолаверса, Дилшод ака агар фирма орқали пул тўланса солиқлари билан кўпайиб кетишини айтиб, нақд пул беришини билдирди. Шу келишувга кўра, мен бу бинода 800 миллион сўмлик ишни бажардим. Салкам 40 кишини олиб келиб ишлатдим. Энди эса 600 миллион сўмга яқин пулимизни ололмай сарсонмиз. Мени нафақат ишчилардан, қурилиш материаллари сотувчи танишларимдан ҳам қарзим бор. Аммо эндиликда Дилшод аканинг олдига олиб киришмаяпти. Атайлаб учраштиришмаяпти, — дейди Жасур Намозов.
    Жасур Намозовнинг маълумот беришича, у бошчилигидаги қурувчилар бинонинг ташқи фасад қисмини таъмирлаган.

    Жасур Намозов.

    Жасур Намозов.
    Фото: «Дарё»
    Бизни департамент ходими Рустам Сафаров бу ерга олиб келган. Рустам ака орқали Дилшод Раҳимов билан кўришдик ва айнан департамент бошлиғининг пулингни тийин-тийинигача бераман деган ваъдасини олганмиз. Биз бинонинг ташқи фасад қисмини ва деворларини таъмирлаб, 800 миллион сўмлик ишни амалга оширганмиз. Шундан 200 миллиондан ортиғи берилган бўлса, 600 миллион сўмга яқин пулимизни ололмаяпмиз, — дейди у.
    Жасур аканинг айтишича, айни кунда Рустам Сафаров уни департамент бошлиғи билан учраштирмасликка уринмоқда.

    «Дарё» журналисти иш ҳақини ололмаётган ишчилар мурожаатига кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментда бўлиб, масъуллар билан суҳбатлашишга уринди.

    Дастлаб, журналист билан камераларсиз гаплашишни лозим топган департамент масъуллари ва ахборот хизмати ходими Дилрабо Курязова аниқ саволларга жавоб беришдан тийилиб, олди-қочди гаплар билан чалғитишга уринди. Шу маълумотларини микрафон ва камера қаршисида гапиришларини илтимос қилганимизда эса «бизда мумкинмас», дейишдан нарига ўтмади. Шундан сўнг «Дарё» жамоаси Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбарига мурожаат қилиб, департамент масъулларидан ахборот олиб бўлмаётганини, бу борада кўмак беришларини илтимос қилди.

    Шундан сўнг «тилга кирган» департамент ахборот хизмати «Дарё» нашрининг пулини ололмаётганини айтаётган қурувчилар ҳақиқатдан ҳам шу бино таъмирида иштирок этганми? Агар улар шу бино таъмирида иштирок этган бўлса, уларнинг 600 миллион сўмлик иш ҳақини ололмаётгани ҳақидаги, шунингдек қурувчилар масъули Жасур Намозовнинг департамент бошлиғи Дилшод Раҳимов билан кўришганию, масъул солиқлардан қочиш учун қурувчига нақд шаклда пул тўлаб бермоқчи бўлгани ҳақидаги иддаолари қанчалик ҳақиқат экани борасидаги саволларини очиқ қолдирди.

    Дилрабо Курязова.

    Дилрабо Курязова.
    Фото: Департаментнинг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими
    Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг маъмурий биносини реконструкция қилиш учун Тошкент шаҳар ҳокими қарори чиққан. Қарорга асосан ҳокимлик қошидаги «Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси» давлат унитар корхонаси билан шартнома тузилган. Шартномага кўра, ДУК томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда тендер ўтказилиб, «Саддинисо Ҳабибулло» хусусий корхонаси ғолиб деб топилган. Айни кунда қурилиш ишлари битмаган. Бироқ «Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси» давлат унитар корхонаси сўровига кўра, барча тўловлар тўлиқ амалга оширилган ва қарздорлик мавжуд эмас, — дейди департаментнинг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бош инспектори Дилрабо Курязова.
    «Дарё» нашри «Саддинисо Ҳабибулло» хусусий корхонаси масъуллари билан ҳам гаплашишга уринди. Ўзини Алишер деб таништирган хусусий корхона ишчиси айни пайтда бошлиғи қамоқда эканини, шу сабаб бу масалада бошқа маълумот беролмаслигини, бироқ департамент биносини таъмирлаш ишлари учун тўлаб берилиши лозим бўлган пуллар тўланмаганини, шу сабаб улар қурувчиларга пул беролмаётганини билдирди.
    Биз пешона теримиз ҳақини сўраяпмиз. Бу бинода ишлайман деб келганлар оиласи учун, бола-чақасини боқиш учун Тошкентга келиб ишлаган. Улар ана шу ҳақини сўраяпди, — дейди Жасур Намозов.
    Қизиқ, бино таъмири тугаган, департамент масъуллари ва амалдорлар бинода фаолият юритмоқда. Шунингдек, қурилиш ишлари тугалланмаса-да, бино таъмири учун сўралган барча маблағлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси»га ўтказиб берилгани айтилмоқда. Қурувчилар эса бу пулни кўрмаганмиз ва ҳалигача ололмаяпмиз демоқда. Хўш, қурувчиларнинг пули қаерда эканига аниқлик киритувчи масъул борми?

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    16.10.2022, 16:15   Изоҳ (0)   45844
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган 100 килодан ортиқ яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди

    16.10.2022, 15:16

    Қашқадарёда Gentra йўл четига чиқиб кетиб ағдарилиши оқибатида йўловчи вафот этди

    16.10.2022, 14:47

    ТИВ хориждаги ўзбекистонликларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни кучайтиради

    16.10.2022, 12:54

    Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?

    16.10.2022, 12:20

    Андижонда Lacetti йўлда қайрилиб олаётган тракторга бориб урилди

    16.10.2022, 09:07

    Ўзбекистон аҳолиси ҳар куни ўртача қанчага кўпаяётгани айтилди

    15.10.2022, 22:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Роналду “Ан-Насср” билан неча йиллик шартнома имзолаши маълум бўлди

    Спорт | 26 июн, 11:35

    Ўзбекистонда бакалавриатга қанча абитуриент рўйхатдан ўтгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 26 июн, 11:31

    Трамп Путиннинг Украинадан ташқарига ҳам “кўз тикканини” истисно этмади

    Дунё | 26 июн, 11:23

    Бу исмларни бутун дунё танийди, аммо улар ҳақиқий эмас: тахаллуси билан ижод қилувчи юлдузлар

    Кино | 26 июн, 10:56

    Ўзбекистонда “Энг намунали яшил туризм объекти” танлови ўтказилади  

    Ўзбекистон | 26 июн, 10:53

    Индонезияда Қозоғистоннинг икки фуқароси ўлимга ҳукм қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июн, 10:35

    Қимирламай ўтириш ва оғриққа чидаш: оёқлар саломатлигига путур етказадиган зарарли одатлар

    Саломатлик | 26 июн, 10:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.