Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган 110 килограмм гўшт тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, Китоб туманида жойлашган «Мингчинор» ЙПХ масканида олиб борилган назорат рейд тадбирлари давомида Қашқадарё—Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган фуқаро Ж.К. бошқарувидаги Nexia-2 текширилган.
Натижада автотранспорт воситасида ветеринария-санитария талабларига зид равишда ҳеч қандай ҳужжатларсиз, келиб чиқиши номаълум бўлган жами 110 килограмм оғирликдаги сифатсиз гўшт маҳсулотлари олиб кетилаётганлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда ёқиш йўли орқали йўқ қилинган.
Мавзуга доир: Сурхондарёдан Тошкентга олиб кетилаётган истеъмолга яроқсиз гўшт ортилган машина тўхтатиб қолинди
Изоҳ (0)