• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    «Ўзсаноатқурилишбанк» замонавий қувур ва фитинглар ишлаб чиқариш лойиҳасини молиялаштирди

    Жорий йилнинг 13 октябрь куни «Ўзсаноатқурилишбанк» томонидан Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган «Asia polyplast» масъулияти чекланган жамиятига пресс-тур ташкил этилди.

    Унда оммавий ахборот воситалари ходимлари халқаро стандартларда 600 турга яқин пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқараётган корхона фаолияти билан яқиндан таништирилди.

    Президентимиз томонидан 2019 йил 20 февралда «Қурилиш материаллари саноатини тубдан такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор қабул қилингандан буён юртимизда тармоқни бошқариш тизимининг самарадорлиги ошди. Илғор технологияларга асосланган ва маҳаллий хом ашёни чуқур қайта ишлашга қаратилган кўплаб лойиҳалар шакллантирилиб, уларни ишга тушириш босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

    Натижада кейинги йилларда тармоқда сифатли, арзон, энергия тежамкор бўлган инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар сони сезиларли даражада ортди.

    Хусусан, Зангиота туманида фаолият юритувчи «Asia polyplast» жамияти томонидан ишлаб чиқарилаётган полипропилен ва полиэтилендан қувурлар, фитинглар ҳамда турли рўзғор буюмлари сифати, дизайни ва кўрки билан қисқа даврда ўз харидорларини топди.

    Пресс-тур давомида журналистлар корхонанинг ишлаб чиқариш қувватидан тортиб, уни буюртмачилар ва истеъмолчиларга етказиб беришгача бўлган барча жараёнлар билан яқиндан таништирилди.

    – Полипропилен ва полиэтилен маҳсулотларига қўйиладиган биринчи талаб – улар ўта мустаҳкам, узоқ йилга бардошли ва эластик хусусиятларга эга бўлиши лозим, – дейди «Asia polyplast» МЧЖ раҳбари Умид Абулов. – Биз бошиданоқ ишлаб чиқаришни ана шу стандартларда йўлга қўйдик. Бунда дунё пешқадамларидан бўлган туркиялик мутахассислардан тажриба орттирдик, хом ашё борасида ҳам маҳаллий, ҳам Корея маҳсулотларини танладик. Тинимсиз изланишлар, ҳар жабҳада қилинган тўғри танлов ва, албатта, ҳамкорлик масаласида банк ишончи мақсадимизга етишда муҳим омил бўлди.

    «Asia polyplast» корхонасига «Ўзсаноатқурилишбанк» томонидан 11,6 млн доллар ҳажмида кредит ажратилди. Ушбу маблағлар ҳисобига Италия, Германия, Хитой ва Туркия давлатларидан полипропилен, полиэтилен ва поливинилхлорид қувурлар ҳамда турли фитинглар ишлаб чиқарувчи илғор технологиялар келтириб ўрнатилди.

    Корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни замонавий технологик ускуналар асосида тўлиқ автоматлаштирилган. Аммо шунга қарамай янги лойиҳа билан яна 40 га яқин қўшимча иш ўрни барпо этилди.

    Бугунги кунда «Asia polyplast» жамияти томонидан йилига 112,5 млрд сўмлик 5 миллион метр квадрат полимер материалларидан маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Шундан 670 500 доллар қисми қўшни давлатларга экспорт қилинмоқда.

    – Бизнинг соҳада синов-лаборатория ишлари жуда муҳим, – дейди Умид Абулов. – Маҳсулотларимизнинг халқаро андозаларга жавоб беришини корхонамиз негизида ташкил этилган замонавий ва сертификатланган лаборатория маркази фаолияти кафолатлаб бераяпти. Доимий мониторинг ишлари орқали эса, ассортиментни янгилаб бориш ва сифатни бир маромда ушлашга эришаяпмиз.

    «Asia polyplast» полипропилен ва полиэтилен қувурлари ҳамда фитинг маҳсулотларининг яроқлилик муддати 50 йилгача. Улардан фойдаланиш соддалаштирилган бўлиб, оғир ускуналарга эҳтиёж сезилмайди. Бу истеъмолчилар харажатларини сезиларли даражада тежайди.

    Пресс-тур давомида иштирокчилар корхонанинг рўзғор буюмларини ишлаб чиқариш цехидаги иш жараёнини ҳам кўздан кечирди. Турли ёрқин рангдаги идишлар сифати ва дизайни бўйича тушунчаларга эга бўлди.

    Реклама ҳуқуқи асосида.

     

    14.10.2022, 09:00   Изоҳ (0)   13663
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқанд шаҳрида AKFA Innovations шоуруми очилди (фото)

    13.10.2022, 19:30

    Mountain Dew «Mountain Dew дрифт шоу»га таклиф этади

    13.10.2022, 18:00

    Ўзбекистоннинг йирик банкларидан бири «Ўзмиллийбанк» АЖ номидан фойдаланиш билан боғлиқ яна бир ёлғон хабар

    13.10.2022, 16:30

    TBC Bank. Ўзбекистондаги 2 йиллик тижорий фаолият

    13.10.2022, 15:00

    Magic City’да Visa Kapitalbank’дан совринлар ўйини ва шоу-дастури!

    13.10.2022, 10:30

    VEON Ўзбекистоннинг минтақавий IT-хабга айланишига ҳисса қўшмоқда

    12.10.2022, 19:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қорақалпоғистон ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18

    Путин самолётини АҚШнинг қирувчи самолётлари ҳимоя қилади

    Дунё | 15 август, 21:56

    Деҳлидаги Ҳумоюн мақбараси яқинидаги бинонинг томи қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 15 август, 21:27

    Ўзбекистонда айрим шахслар учун чет элга чиқишга қўйиладиган тақиқ кучайтирилади

    Ўзбекистон | 15 август, 21:05

    Қуёшда катта тешик пайдо бўла бошлади 

    Дунё | 15 август, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.