• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Аср лойиҳаси: Трансафғон темир йўли Ўзбекистон учун қанчалик муҳим?

    Ўзбекистон Термиз—Мозори-Шариф—Кобул—Пешовар трансафғон темир йўли лойиҳасини амалга ошириш учун бир неча йиллардан бери ҳаракат қилиб келади. «Дарё» бу лойиҳа Ўзбекистон ва бошқа давлатлар учун қанчалик муҳимлиги ва қийинчиликлари ҳақида сўз юритади. 

    Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бошчилигидаги делегация билан музокара ўтказди.

    Музокаралар чоғида Термиз—Мозори-Шариф—Кобул—Пешовар темир йўлини қуриш бўйича стратегик лойиҳани амалга ошириш батафсил муҳокама қилинди.

    Фото; Google Maps

    35 кун эмас 3 кун

    Термиз—Мозори-Шариф—Кобул—Пешовар трансафғон темир йўли лойиҳасининг тахминий қиймати 5 миллиард долларни ташкил этади. 

    Узунлиги 600 километр бўлган темир йўл Марказий Осиё мамлакатлари учун Покистоннинг йирик денгиз портларига чиқиш йўлини очиб беради. Бу эса минтақавий алоқа ва савдони ривожлантиришга хизмат қилади.

    Лойиҳа тўлиқ амалга оширилгач, Покистондан Ўзбекистонга юк ташиш 35 эмас, 3-5 кун давом этади. 

    Бундан ташқари битта стандарт контейнерни ташиш нархи қарийб уч баробарга арзонлашиши кутилмоқда. 

    Шу билан бирга, прогнозларга кўра, ушбу йўналиш бўйлаб юк ташиш ҳажми 10 миллион тоннага етиши мумкин.

    Ҳаммаси қандай бошланган?

    2021 йил 2 февраль куни Ўзбекистон—Афғонистон—Покистон ўртасидаги юқори даражадаги музокаралар натижалари бўйича Ўзбекистонга бошқа бозорларга чиқиш учун «энг қисқа ва энг арзон йўл» бўладиган Мозори Шариф—Кобул—Пешовар темир йўлини қуриш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси («Йўл харитаси») қабул қилинган.

    Темир йўл қуриш лойиҳасини молиялаштириш учун Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон давлат раҳбарлари номидан қўшма мурожаати асосида АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорациясининг ва бошқа халқаро молия институтлари маблағларининг жалб этилиши кўзда тутилган.

    Темир йўл қурилиши 2022 йилнинг сентябрь ойида бошланиши режалаштирилган. Бироқ режалар ўзгариши сабаб бу амалга ошмади. 

    Ўтган йили Покистоннинг собиқ бош вазири Тошкентдаги халқаро конференцияда Термиз—Мозори-Шариф—Кобул—Пешовар темир йўли қурилиши масаласи бўйича ўз фикрларини билдирганди.

     

    Жаноб Шавкат Мирзиёев, сиз ўз ғоянгиз маҳсули бўлган Термиз—Мозори Шариф—Кобул—Пешовар темир йўли лойиҳасини илғор равишда тақдим этиб келяпсиз. Биз Покистонда сизнинг фикрларингизни ўрганиб, бунга ишондик ва ҳозирги кунда бу ғоя нақадар тўғри эканлигини англаб, катта иштиёқ билан буни амалга оширишни кутиб қолмоқдамиз, — деган эди у. 

    Кейинчалик 2021 йилнинг охирида Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия ва Покистон вакиллари Афғонистон муваққат ҳукумати билан Термиз—Мозори-Шариф —Кобул—Пешовар трансафғон темир йўли қурилиши лойиҳасини муҳокама қилганди. 

    Жоирй йилнинг 19 июль куни Афғонистон ҳудудида Термиз—Пешовар темир йўл алоқасини ўрнатиш бўйича Ўзбекистон, Покистон ва Афғонистоннинг қўшма лойиҳасининг йўналиши ва техник-иқтисодий асосларини аниқлаш бўйича экспедиция ишлари бошланган.

    Аср лойиҳаси 

    2021 йилнинг июнь ойида Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида журналистлар билан учрашувда Мозори-Шариф—Кобул—Пешавор темир йўли қурилиши аҳамияти, лойиҳанинг иқтисодий, географик, сиёсий жиҳатдан фойдаси ва бошқа тафсилотлари ҳақида гапирган эди. 

    Президентнинг таъкидлашича, Ўзбекистон учун «ҳар доим энг муҳим вазифалардан бири чегаралар узоқ йиллар давомида ёпиқ бўлганига қарамай, денгиз портларига чиқиш бўлган».

    Шавкат Мирзиёев ушбу трансафғон темир йўлини аср лойиҳаси деб атаган. 

    Тасаввур қилинг, битта ўзбек контейнерини Эрон ёки Покистон орқали ташиш 3—4 баравар арзонлашади, вақт 4—5 баравар қисқаради... Экспорт қилиш учун йўл керак. Йўл қисқа ва арзон бўлганида, барқарор иқтисодий ривожланиш таъминланади, бу тадбиркорларга фойда олиб келади, — дейди Президент. 

    Шунингдек, Мирзиёев Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида ҳам ушбу лойиҳа ҳақида гапириб ўтди.

    Темир йўл қанчалик муҳим? 

    Темир йўл Ўзбекистоннинг жанубий чегарасидан Мозори-Шарифгача давом этиб, Кобул орқали Покистоннинг Пешоваригача давом этади. 

    Шу тариқа лойиҳа 1800 йилларнинг охирида Британия томонидан қурилган мавжуд темир йўл инфратузилмаси билан боғланади. 

    Бу орқали денгизга чиқиш имкони бўлмаган Ўзбекистон Покистон портлари орқали денгизга тезроқ ва арзонроқ чиқиш имкониятига эга бўлади. 

    Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу Ўзбекистондан Покистонга юк ташиш учун кетадиган вақтни 35 кундан 3 кунгача қисқартиради. 

    Лойиҳа нафақат Ўзбекистон учун, балки минтақадаги бошқа кўплаб давлатлар учун ҳам муҳимдир. Темир йўл фаолияти йўлга қўйилгач, Хитойнинг Покистоннинг Гвадар портини юк ташиш марказига айлантириш режалари кучаяди.

    Трансафғон ва трансқирғиз темир йўли

    Трансафғон ва трансқирғиз темир йўли
    Фото: The Economist

    Трансафғон темир йўлининг дастлабки ғояси анча олдин пайдо бўлган. Россия ва Буюк Британия буни 20-аср бошларида кўриб чиққан. 

    1970 йилларда Эрон ва СССР, 2001 йилда АҚШ бошчилигидаги Ғарб ҳукуматлари ҳам бу лойиҳа билан қизиқиб кўради. Афғонистондаги хавфсизлик шароитлари бунга имкон бермайди.

    Аммо ҳозир ҳокимият Толибон қўлида ва улар темир йўлни қўллаб қувватламоқда. Ўзбекистон ва Афғонистон расмийлари хавфсизлик муаммосини ҳал қилиш ва янги иқтисодий имкониятлар яратиш устида ҳамкорликда ишламоқда. 

    Агар лойиҳа амалга ошадиган бўлса бу минтақа учун дунё билан янада боғланиш ва Россияга қарамликни камайтиришга имкон беради. 

    14.10.2022, 19:43   Изоҳ (0)   32749
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сўнгги уч ойда чет элликларнинг Ўзбекистондаги уй-жойларга талаби ортгани маълум бўлди

    14.10.2022, 16:27

    АҚШда нархлар 40 йиллик максимал даражада юқорилади

    14.10.2022, 00:29

    Франция биринчи марта Германияга тўғридан-тўғри газ етказиб беришни бошлади

    14.10.2022, 00:10

    Жаҳон банки Украинага яна 530 миллион доллар ажратади

    13.10.2022, 21:25

    Ўзбекистонда камбағаллар бойларга қараганда нархлар ошишини 2,4 фоизга кўпроқ сезган

    13.10.2022, 20:22

    Камбағал давлатларнинг кейинги қадами: инқирозга учраган Шри-Ланка арзон Россия нефтини сотиб олмоқда

    13.10.2022, 20:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Такси ҳайдовчиси йўловчига, маст эркак эса танишига шилқимлик қилгани учун қамалди

    Ўзбекистон | 15 август, 15:56

    Британиядаги аэропортда самолётлар тўқнашиши сабаб парвозлар вақтинча бекор қилинди (видео)

    Дунё | 15 август, 15:35

    Боланинг бегонаси бўлмайди: фарзанд асраб олган жаҳонга машҳур аёллар (фото)

    Шоу-бизнес | 15 август, 15:20

    Ернинг илгари ўрганилмаган ҳудудида олтинга бой кон топилди

    Дунё | 15 август, 15:15

    Ўзбекистонда кредитни тўлашда қийналаётганларга енгиллик яратилади

    Ўзбекистон | 15 август, 15:01

    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

    Реклама | 15 август, 13:30

    Индонезияда президентнинг бепул овқат дастуридан 350 дан ортиқ одам заҳарланди

    Дунё | 15 август, 14:45

    Элит ОЧЛ мусобақасига қуръа ташланди. “Насаф” “Ал-Ҳилол” билан Қаршида, “Ал-Иттиҳод” ва “Ал-Аҳли” билан сафарда ўйнайди

    Спорт | 15 август, 14:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.