Британиянинг янги монархи Чарльз III нинг тож кийиш маросими 2023 йил 6 май куни бўлиб ўтади. Букингем саройига таяниб, Meduza хабар берди.
«Букингем саройи шоҳ ҳазратларининг тож кийиш маросими 2023 йил 6 май шанба куни бўлиб ўтишини мамнуният билан эълон қилади», — дейилади қироллик қароргоҳи баёнотида.
Маросим Вестминстер аббатлигида бўлиб ўтади ва уни Кентербери архиепископи бошқаради.
Чарльз III билан биргаликда унинг рафиқаси Камиллага ҳам қиролнинг турмуш ўртоғи сифатида расман тож кийдирилади.
Изоҳ (0)