Беларусь ҳукумати озиқ-овқат маҳсулотларининг ички нархларини ушлаб туришга уриниб, мамлакатнинг гўшт-сут секторидаги еттита йирик ишлаб чиқарувчиси учун маҳсулотларни чет элга экспорт қилишда чекловлар жорий қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Компанияларга Россияга товуқ гўшти, тухуми ва сут маҳсулотларини экспорт қилиш вақтинча тақиқланган.
Беларусь Қишлоқ хўжалиги буни ички бозорни маҳсулотлар билан тўлдириш зарурати билан асослайди.
Экспортни тақиқлаш мамлакатда 5 октябрдан бошлаб озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг музлатилиши билан бир вақтга тўғри келди, — дейди Россия қишлоқ хўжалиги банки саноат экспертизаси маркази раҳбари Андрей Далнов.
Маълум бўлишича, Беларусь Россияга йилига 120—140 минг тонна парранда гўшти экспорт қилади.
2022 йилнинг январь—август ойларига кўра, Ўзбекистонга Беларусдан 11 млн долларлик сут маҳсулотлари экспорт қилинган. Бу ўтган йилнинг мос даврига қараганда 47 фоизга кўпдир.
Изоҳ (0)