• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Бишкек нима учун КХШТ ҳарбий машғулотларини бекор қилди?

    Қирғизистон ўз ҳудудида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)нинг «Мустаҳкам биродарлик-2022» жарбий машғулотлари ўтказилишини бекор қилди, деб ёзади «Коммерсантъ».

    Садир Жапаров

    Садир Жапаров
    Фото: «Коммерсантъ»

    Экспертлар бунга яқинда Тожикистон билан чегарада юз берган қуролли низони сабаб қилиб келтирмоқда, шу сабабли Бишкек ўз ҳудудида тожикистонлик ҳарбийларни қабул қилишни ва улар билан ҳамкорликда машғулотлар ўтказишни истамаяпти, деди улар. Айни вақтда, воқеа Бишкек ва Москва ўртасидаги алоқаларга таъсир қилиши амри маҳоллиги айтилмоқда. Бироқ Қирғизистон президенти Садир Жапаров 7 октябрь куни россиялик ҳамкасби Владимир Путиннинг юбилейига келмагани эътибордан четда қолмаган.

    «Бош қўмондон, президент Садир Жапаровнинг буйруғисиз, ҳарбийларнинг ўзлари бундай муҳим қадамни қўя олмаган бўларди — бу аниқ», — деди Қирғизистон собиқ вице-президенти Феликс Кулов. Унинг сўзларига кўра, машғулотларнинг бекор қилиниши сабаби битта — Тожикистон билан муносабатлар.

    «Чегарада юз берган навбатдаги урушда ўнлаб ёш аскарлар ҳалок бўлди, қарийб ўн минг нафар тинч аҳоли чегарага яқин қишлоқларни такр этишга мажбур бўлди, 700 дан ортиқ уйларга тожик ҳарбий хизматчилари ўт қўйди. Бундай вазиятда Тожикистон Қуролли кучлари билан қўшма машқлар ўтказиш номақбул бўларди. ‘Мустаҳкам биродарлик’ деган номнинг ўзи камида масхараомуз янграмоқда», — деди у. Куловнинг таъкидлашича, Мудофаа вазирлиги томонидан қабул қилинган қарор «тўғри ва жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланмоқда».

    Жанговар тўқнашувларга қарамасдан, икки мамлакат ўртасида олий даражадаги мулоқот давом этмоқда. Чунончи, сўнгги зиддият авжига чиққан пайтда Қирғизистон ва Тожикистон президентлари Садир Жапаров ва Эмомали Раҳмон Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида учрашган ва чегарадаги вазиятни муҳокама қилган эди.

    Аммо 7 октябрь куни Жапаров Путиннинг 70 ёшига бағишланган МДҲ раҳбарлари норасмий саммитига келмади. Президент матбуот котиби бу қарор Садир Жапаровнинг «иш графигидан келиб чиқиб» қабул қилинганини айтди. Қирғизистон ва Россия етакчилар телефон орқали суҳбат билан кифояланди. Россия телеканали президентлар 12—14 октябрь кунлари МДҲ саммитлари доирасида учрашишга келишиб олганини маълум қилди. Шу тариқа Москва Бишкек билан алоқаларда муаммолар йўқлигига ишора қилаётган бўлса-да, маълум бир кескинлик мавжуд, бу яна Тожикистон билан боғлиқ, дейилади мақолада.

    Ўтган ҳафта Владимир Путин Эмомали Раҳмонни «Россия ва Тожикистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, шунингдек, минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга қўшган улкан шахсий ҳиссаси учун» III даражали «Ватан олдидаги хизматлари учун» ордени билан мукофотлади.

    Мавзуга доир: Путин Эмомали Раҳмонни Тожикистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликка қўшган ҳиссаси учун мукофотлади

    Бу Бишкекда норозиликка сабаб бўлди. Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Чингиз Кустебаев шундан кейин дарҳол Facebook’даги саҳифасида Тожикистон раҳбариятининг хатти-ҳаракатлари«Марказий Осиё мамлакатлари халқлари ўртасидаги тинчлик ва тотувликка путур етказаётгани» ҳақида ёзди. Ва унинг мукофотланиши «асосли равишда таажжубни келтириб чиқариши»ни айтди.

    Шунингдек, қирғизистонлик депутат Женишбек Токторбаев Facebook’даги саҳифасида Путинга мурожаат қолдирди. «Биз, Қирғизистон халқи тушуна олмаяпмиз, Тожикистоннинг Қирғизистонга тажовузкор қуролли ҳужумидан кейин, агрессорни нима учун медал билан тақдирлаяпсиз?» — деб ёзди у.

    Халқаро тинчлик бўйича Карнеги фонди эксперти Темур Умаровнинг айтишича, айни пайтда қирғиз жамиятида «тожик агрессияси» бўйича консенсус юзага келган ва ҳукуматнинг ҳар қандай эҳтиётсиз ҳаракати норозилик намойишларига олиб келиши мумкин. «Жапаров буни тушунади ва юзага келган вазиятдан ўзи учун бонуслар сиқиб олишга уринмоқда, у Тожикситон билан зиддиятдан ўз машҳурлигини оширишда фойдаланмоқда», — деди эксперт.

    Шунингдек, унинг фикрича, машғулотларнинг бекор қилиниши Россия-Қирғизистон муносабатларига ҳам, КХШТга ҳам таъсир ўтказмайди. «Бу ташкилот шундоқ ҳам кўплаб қийинчиликларни бошдан ўтказмоқда. Унинг деярли барча аъзолар, Қозоғистондан ташқари, қўшни мамлакатлар билан зиддият ҳолатида экани изоҳ талаб қилмайди», — деди эксперт.

    10.10.2022, 11:02   Изоҳ (0)   13296
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Медведев: Россия Қрим кўпригидаги терактга жавоб қайтаради ва террорчиларни йўқ қилади

    10.10.2022, 10:03

    Арманистон ва Озарбайжон бир-бирининг ҳудудий яхлитлигини тан олди

    10.10.2022, 09:36

    СССР тарихидаги сирли теракт, Украина мустақиллигини талаб қилган талабалар — «биринчи Майдон» ва Анқарадаги икки портлаш. Кун хронологиясида 10 октябрь

    10.10.2022, 09:32

    Путин Қрим кўпригидаги портлашни Украина махсус хизматлари томонидан амалга оширилган теракт деб атади

    10.10.2022, 09:15

    «Россия ядро қуроли ўрнига Лукашенкодан фойдаланади» — Литва мудофаа вазири

    10.10.2022, 08:00

    АҚШ Конгрессида Россияни терроризм ҳомийси сифатида тан олиш бўйича қонун лойиҳалари тақдим этилди

    09.10.2022, 22:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.