• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда электр энергияси ёки газ узоқ вақтга ўчирилса, истеъмолчилар билан қайта ҳисоб-китоб қилиш таклиф этилди

    Адлия вазирлиги томонидан электр энергияси ва табиий газ таъминоти бўйича истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳада истеъмолчилар учун бир қатор енгилликлар яратилмоқда.

    Биринчидан, электр энергияси ва табиий газни етказиб беришни чеклаш ва узиб қўйиш билан боғлиқ қоидалар фақат шартномада кўрсатилиши белгиланмоқда. Амалдаги қоидаларида электр энергияси ва табиий газни етказиб беришни чеклаш ва узиб қўйишга оид қоидалар назарда тутилган.

    Шундан келиб чиқиб, электр энергияси ва табиий газ таъминоти бўйича узилишлар шартнома томонлари (истеъмолчи ва етказиб берувчи) ўртасидаги муносабатларга бегона шахслар аралашиб шартномада белгиланмаган янги ҳуқуқ ва мажбуриятларни юклашга оид нормалар чиқариб ташланмоқда.

    Иккинчидан, электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш сифатсиз бўлса ҳамда етказиб беришда йўл қўйиладиган танаффуснинг давомийлигига риоя қилинмаса истеъмолчилар билан қайта ҳисоб-китоб қилинишига оид қоидалар белгиланмоқда.

    Илғор хорижий давлатларнинг тажрибаси ўрганилганда уларда энергия етказиб беришда йўл қўйиладиган танаффусларнинг аниқ давомийлик муддатлари кўрсатилган ҳамда агар зарур сифатга эга бўлмаган ва (ёки) белгиланган давомийликдан ортиқ бўлган танаффуслар билан етказиб берилганда тўлов миқдори қайта ҳисоб-китоб қилиниши белгиланган.

    Худди шу каби қоидалар Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидаларида ҳам назарда тутилган. Бироқ  электр энергияси ва табиий газ етказиб беришда бундай қоидалар назарда тутилмаган эди.

    Учинчидан, электр энергияси ва табиий газ бўйича нореал қарздорликлар суммаси ошишининг олдини олиш мақсадида истеъмолчиларга даврлар бўйича сарфлаган энергияси ва унга тўлаган тўловлар тўғрисидаги аниқ ахборотларни олиш ҳуқуқи берилмоқда. Ушбу амалиёт кўплаб хорижий давлатларда, хусусан, Европа Иттифоқига аъзо бўлган мамлакатларда кенг қўлланилиб келинмоқда.

    Тўртинчидан, «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонун талабларидан келиб чиқиб, ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва газ таъминоти ташкилотларига истеъмолчиларнинг шахсига доир маълумотларини учинчи шахсларга ошкор этмаслик мажбурияти юкланмоқда. Амалдаги қоидаларда электр энергияси ва табиий газ етказиб беришда ва энергия таъминоти шартномасини расмийлаштиришда энергия таъминоти ташкилотлари истеъмолчилар ҳақида маълумотларга эга бўлади.

    Бешинчидан, мурожаатларни қабул қилиш мақсадида 24 соат мобайнида туну кун ишлайдиган ягона Call-center марказлари фаолиятини ташкил этиш белгиланмоқда. Бунинг натижасида республиканинг турли ҳудудларида истеъмолчиларнинг электр энергияси ва табиий газ истеъмол қилишида юзага келган муаммолари тезкорлик билан бартараф этилади.

    Олтинчидан, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари сифатида умумий фойдаланишдаги энергия тармоқларини ўз маблағлари ҳисобидан таъмирлаганда ёки тиклаганда, энергия таъминоти ташкилотидан ушбу ҳаражатларни қисқа муддатда қоплаб берилишини талаб қилиш ҳуқуқи киритилмоқда. Амалиётда энергия тармоқларидаги таъмирлаш ишлари етказиб берувчи ташкилот томонидан ўз вақтида амалга оширилмаётганлиги сабабли, маиший истеъмолчилар ушбу носозликларни ўз маблағлари ҳисобидан таъмирламоқда.

    Еттинчидан, электр энергиясини ҳисобга олиш электр асбоблари ҳудудий электр тармоқлари корхонаси маблағлари ҳисобидан алмаштирилиши билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилмоқда. Амалдаги қоидаларда янгидан фойдаланишга топширилаётган кўп квартирали уй-жойларни ўз балансига қабул қилиб олган ташкилотлар ёхуд қурувчилар электр энергияни ҳисобга олиш асбобларини ва уларни ўрнатиш бўйича кўрсатилган хизмат нархини ўз ҳисобидан тўлаши шартлиги белгилаб қўйилган.

    Шу билан бирга, лойиҳада истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид бошқа бир қатор қоидалар ҳам киритилмоқда.

    09.10.2022, 16:09   Изоҳ (0)   33426
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда октябрь ойи ҳарорати меъёрдан юқори бўлиши прогноз қилинмоқда

    09.10.2022, 15:05

    Ўзбекистонликлар учун Таиландда вақтинча бўлиш муддати узайтирилди

    09.10.2022, 14:10

    Навоийдаги колонияда маҳкум ўз жонига қасд қилди

    09.10.2022, 13:15

    Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

    09.10.2022, 13:10

    Ўзбекистонда таниқли шоир ва драматург Ҳайдар Муҳаммад вафот этди

    09.10.2022, 11:48

    Европа кенгаши раҳбари Ўзбекистонга ташриф буюради

    09.10.2022, 10:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.