Футбол бўйича Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси Туркияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг учинчи ўрини учун кечган баҳсда 9 октябрь, якшанба куни Гаитига қарши баҳс олиб борди.
Аввалига Гаити вакиллари 6-дақиқада олдинга ўтиб олди. Бунга ўзбекистонлик футболчилар иккита тўп билан жавоб қайтарди. 19-дақиқада ҳисоб тенглашди.
Иккинчи бўлимда Ўзбекистон вакиллари яна иккита тўп киритган ҳолда, ғалабани ўз томонига оғдирди.
Шу тариқа Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг бронза медалига эга чиқди.
Гуруҳ босқичида ўзбекистонликлар Польшани 3:1 ҳисобида, Испанияни 3:0 ҳисобида, Танзанияни эса 2:0 ҳисобида таслим этиб, плей-офф босқичига чиқди. Нимчорак финалда Колумбия терма жамоаси устидан 4:1 ҳисобида таслим этилди. Чорак финалда эса Италия 4:0 ҳисобида мағлуб этилди. Ярим финалда терма жамоа Туркияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, финалдан қуруқ қолганди.
Ампутантлар ўртасида Жаҳон чемпионати
3-ўрин учун баҳс
9 октябрь, якшанба
Изоҳ (0)