Ирландиянинг Крислоу қишлоғидаги ёнилғи қуйиш шохобчасида портлаш юз берди. Оқибатда 10 киши ҳалок бўлди, саккиз киши жароҳатланди. Бу ҳақда Ирландиянинг The Irish Times нашри хабар бермоқда.
Полиция ҳалок бўлганлар орасида тўрт нафар эркак, уч аёл, икки ўсмир ҳамда бошланғич синф ўқувчиси бўлган бир қиз борлигини айтди.
Яна саккиз киши, жумладан, болалар касалхонага ётқизилди, бир кишининг аҳволи оғир.
Портлаш шохобчанинг ўзи ва турар жой биносининг бир қисмини вайрон қилган. Полиция бу воқеа сабаб ҳудудда сўнгги ўн йил ичида энг кўп тинч аҳоли қурбон бўлганини айтди.
Изоҳ (0)