Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин 7 октябрь куни Россия президенти Владимир Путинни 70 ёшга тўлгани билан табриклаб, унинг «кучли Россияни барпо этишдек буюк стратегик мақсад»га эришишдаги муваффақиятини қайд этди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги хабар берди.

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Шимолий Корея раҳбари Путин билан дўстона муносабатлари Россия ва КХДР ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда, жумладан, «минтақада тинчлик ва барқарорликни ҳимоя қилиш, халқаро адолатга эришиш учун» курашда муҳим рол ўйнашини таъкидлади.

Россия президентини Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ҳам табриклади. Унинг сўзларига кўра, Путин ҳокимият тепасига келиб, «қисқа вақт ичида давлатнинг асосий муаммоларини ҳал қилишга ва Россияни дунёнинг энг қудратли давлатларидан бирига айлантиришга муваффақ бўлган». Бундан ташқари, Қодиров Россия раҳбарининг Чеченистон тараққиётидаги ролини эътироф этди.

«Республика учун энг оғир дамларда у биринчи президентимиз, Россия Қаҳрамони Ахмат Ҳожи Қодировнинг йўл-йўриқларини қизғин қўллаб-қувватлади, республикани вайроналардан тиклади, шу билан бирга бутун Россияни халқаро терроризм ва бандитизм зўравонликларидан қутқарди», — деб ёзди Қодиров Telegram-каналида.

Икки кун олдин Чеченистон республикаси раҳбарининг ўзи ҳам туғилган кунини нишонлаган эди. Ўшанда Путин Қодировни табриклаб, унга кўра, генерал-полковник унвонини берди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Фото: Зарбалардан кейин чироқсиз қолган Украинанинг коинотдан кўриниши
Маҳаллий
Андижонда Isuzu ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида 41 киши жароҳатланди, 3 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган
Дунё
Сена дарёси бўйлаб сайр: турли-туман қиёфалар ва машҳур тарихий обидалар — суратларда