Москвадаги Федерация минораси яқинида иккита машина ёниб кетди, деб хабар беради «Телеканал Дожд».
Манбанинг ёзишича, портлатилган машиналар ёнида бир эркак урушга қарши шиорлар билан бақирган. Унинг қўлида эса молотов коктейллари бўлган.
Маълум қилинишича, машиналар яқин атрофдаги одам томонидан ёқиб юборилган, у кириш жойидан 25 метр нарида туриб, машиналарга шиша ёки петардага ўхшаш нарсаларни улоқтирган.
Хабарларга кўра, полиция аллақачон ўт қўйган шахсни қўлга олган.
Изоҳ (0)