Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қатар энергетика вазири Саад Шерида Ал Кааби, агар вазият ўзгаришсиз қоладиган бўлса, Қатар амирлиги Европага йилига 12-15 миллион тонна суюлтирилган газ етказиб беришини айтди. Бу ҳақда у энергетика форумида маълум қилди.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Ал Каабининг айтишича, яқин орада Қатар энергия ишлаб чиқаришни кўпайтиради. Вазир амирликнинг дунёдаги энг йирик суюлтирилган табиий газ ишлаб чиқарувчи мамлакатга айланишига ишонч билдирди.

Аввалроқ Қатар амири мамлакат етказиб берадиган ёнилғи Европада Россия газининг ўрнини тўлиқ қоплай олмаслиги ҳақида огоҳлантирганди.

2021 йил февраль ойида Қатар давлат нефть-газ компанияси Qatar Petroleum Форс кўрфазининг марказий қисмида дунёдаги энг йирик «Шимолий» (North Field East) газ конини қазиш ва унинг негизида суюлтирилган газни қайта ишлаш заводини қуриш лойиҳасини бошлаган эди.

2022 йил июнь ойида лойиҳага ExxonMobil ва TotalEnergies қўшилди. Лойиҳанинг қиймати 30 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Суриядаги курдлар Россиядан ҳудудларини ҳимоя қилишда ёрдам сўради
Маҳаллий
Ўзбекистонда 2023 йилда мева ва сабзавотлар нархи жиддий ўсиши кутилмоқда
Дунё
Ким Чен Ир топшириғи билан уюштирилган теракт, самолёт бошқариб ҳалокатга учраган «Формула-1» чемпиони ва немислар томонидан қатл этилган Космодемянская. Кун хроно...