Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Балх вилоятининг Ҳайратон портида 5 октябрь, чоршанба куни  Ўзбекистон чегара қўшинлари офицерлари «Толибон» ҳаракати вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда Афғонистон Миллий Мудофаа вазирлигининг расмий Twitter саҳифаси маълум қилди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Учрашувда томонлар ҳар қандай қарама-қаршиликларни мулоқот орқали ҳал қилишга келишиб олди, чегарачилар ўртасидаги мувофиқлаштириш ва алоқа механизмлари ҳам муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, икки давлат вакиллари чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича келишувга эришди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон делегациясига ДДД полковниги Холиқ Назар, «Толибон» ҳаракатидан — 209-ал-Фатҳ армия корпуси чегара қўшинлари 6-бригадаси қўмондони Мансур Мавлавий бошчилик қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Бизнинг жамиятда сени лаънатланган ёки ахлоқи бузуқ одам деб ўйлашар эди» — вужудида ОИВ билан яшаётган инсонлар ҳикояларини жамлаган «Ҳаёт давом этади» фотокўрга...
Маслаҳатлар
Бир неча дақиқа ичида джинси кийимлардан ёғ доғларини тозалашга ёрдам берадиган усуллар
Спорт
Бокс юлдузи Сауль Альварес Месси ва Аргентина халқидан узр сўради