АҚШ президенти Жо Байден G20 етакчиларининг Балидаги навбатдаги учрашувида Россия президенти Владимир Путин билан учрашиши мумкинлигини тан олди, деб хабар берди «РБК».
Москва ҳам, Оқ уй ҳам Россия ва АҚШ президентларининг G20 саммитидаги учрашувига тайёргарлик кўриш бўйича аниқ маълумотларни эълон қилмаган. Вашингтон Украина президентининг ҳам саммитда иштирок этишини талаб қилди, гарчи у G20’га кирмаса ҳам.
Юзма-юз учрашув ва музокаралар бўлиши мумкинми, деган саволга Байден «Кўрамиз», деб жавоб берди.
G20 саммити (энг ривожланган ва ривожланаётган иқтисодиётига эга мамлакатлар, жумладан, Европа Иттифоқи давлатлари, АҚШ, Россия, Хитой, Буюк Британия, Бразилия, Саудия Арабистони ва бошқаларни бирлаштиради) 15—16 ноябрь кунлари Балида бўлиб ўтади. Индонезия апрель ойида G20 етакчиларига таклиф юборди. Украина ассоциацияга аъзо бўлмаса-да, тадбирга президент Владимир Зеленский ҳам таклиф этилган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)