«Дарё» интернет-нашри Тошкент шаҳри ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши билан биргаликда янги — «Маҳалла. Муаммо. Мулоҳаза» лойиҳасини бошлади. Кўрсатувнинг 1-сони меҳмони сифатида чақирилган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев йўллардаги тирбандликларнинг олдини олиш учун велосипедлардан фойдаланиш масаласига тўхталди.
Суҳбат давомида Тошкент шаҳар ҳокимлиги Жамоатчилик кенгаши раиси Фурқат Маҳмудхўжаев шаҳарсозлик инфратузилмасини ривожлантириш, йўллардаги тирбандликларнинг олдини олиш бўйича ўзининг таклифларини билдирган. Хусусан, у велосипедларга ўтиш ҳам муаммони ечишнинг бир варианти эканини айтган.
Бунинг учун велосипедда юриш учун имконият бўлиши керак. Ҳозир велосипедда юраман десангиз, авария бўласиз.Фурқат Маҳмудхўжаевнинг таъкидлашича эса, бир нарса бошланса, иккинчиси секин тортиб кетаверади.Ўзим ҳам Олий Мажлисга бир неча кун қатнаб кўрдим. Йўлнинг у бетидан бу бетига ўтиш муаммо бўлди, — деган депутат бу фикрга жавобан.
Мен Европа давлатларини мисол қилиб оляпман, балки асосни улардан олиш керакдир, — дейди у.
Кўрсатувни тўлиқ тарзда «Дарё»нинг YouTube’даги саҳифаси орқали томоша қилиш мумкин.
Изоҳ (0)