Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Президент администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов АҚШ давлат котибининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элизабет Трюдо билан учрашди.

Фото: Telegram / Комил Алламжонов

Фото: Telegram / Комил Алламжонов

Маълум қилинишича, 6 октябрь куни бўлиб ўтган учрашувда давлат органлари очиқлигини таъминлаш, жамоатчилик билан мулоқот, фейк ва ёлғон ахборотларга қарши курашиш, масс-медиа соҳасини ривожлантириш, аҳолининг медиасаводхонлигини ошириш каби кенг кўламли масалаларни муҳокама қилиниб, ўзаро фикр алмашилди.

Фото: Telegram / Комил Алламжонов

Фото: Telegram / Комил Алламжонов

Фото: Telegram / Комил Алламжонов

Фото: Telegram / Комил Алламжонов

«Учрашув самимий ва дўстона руҳда, ҳар икки томон учун самарали ўтди. Трюдо хонимнинг мамлакатимизга ташриф буюрганидан хурсанд бўлдим. У билан суҳбатлашиш, юртимиздаги ўзгаришлар ҳақидаги таассуротларини эшитиш ёқимли бўлди», — деб ёзган Алламжонов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Элизабет Трюдо етакчи дипломат бўлиб, аввал Шимолий Ирландия ва Покистондаги АҚШ Бош консули, АҚШнинг НАТОдаги миссияси маслаҳатчиси, АҚШнинг Жанубий Африкадаги миссияси матбуот атташеси, Давлат департаменти матбуот ишлари бўйича директори лавозимларида ишлаган. Ҳозирги лавозимига қадар у Мудофаа вазирининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

У бошчилигидаги АҚШ делегацияси Ўзбекистонга тўрт кунлик ташриф билан келганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Бундеслига. “Бавария” сафарда ғалаба қозонди ва Германия чемпионига айланди, “Боруссия Д” ўз майдонида “Майнц”ни енга олмади 
Дунё
Юк машинасидан чиққан нацистлар байроғи, Будданинг туғилган кунига аталган аждаҳо, модель бўлган чихуахуа — ҳафта суратлари
Маҳаллий
Қамчиқ довонида тормози ишламай қолган юк машинаси ЙТҲ содир қилди