Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 7 октябрда амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 34,91 сўмга кўтарилиб, 11 063,05 сўмни ташкил қилди. Евро 10,69 сўмга тушиб, 10 940,25 сўм бўлди. Рубль 2,18 сўмга пастлаб, 183,24 сўм бўлди.
Бундан аввал долларнинг расмий курси кетма-кет икки кун ошиб, 11 028,14 сўмни ташкил қилганди. Евро курси ҳам кўтарилиб, рубль тушганди.
Изоҳ (0)