Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг 3-туридан ўрин олган икки ўйин 4 октябрь, сешанба куни бўлиб ўтди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Бавария» ўз майдонида «Виктория»ни қабул қилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мюнхенликлар сафида Садио Мане, Серж Гнабри, Шупо-Мотинглар биттадан гол урган бўлса, Лерой Сане дебул муаллифига айланди.

Шу тариқа Юлиан Нагелсманн шогирдлари 9 очко жамғарган ҳолда C гуруҳи етакчиси бўлиб турибди.

«Марсель» эса «Спортинг» билан баҳс олиб борди. Учрашувнинг илк дақиқасиданоқ «Спортинг» аъзоси Франциско Тринкау ҳисобни очди. 13-дақиқада Алексис Санчес ҳисобни тенглаштирди. 16-дақиқада Амине Ҳарит французларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 23-дақиқада эса Португалия клуби футболчиси Антонио Адан қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Қолган дақиқаларда «Спортинг» бир киши кам бўлиб ҳаракат қилди. 28-дақиқада Леонардо Балерди ҳисобни йириклаштирди. 84-дақиқада Чансел Мбемба якуний ҳисобни ўрнатди.

D гуруҳида «Спортинг» мағлуб бўлишига қарамай 6 очко билан пешқадам бўлиб турибди. «Марсель» 3 очко билан 2-ўриндан жой олди.

ЕЧЛ

3-тур баҳслари

4 октябрь, сешанба

«Бавария» – «Виктория» 5:0

Голлар: 1:0 – 7 Сане, 2:0 – 13 Гнабри, 3:0 – 21 Мане, 4:0 – 50 Сане, 5:0 – 59 Шупо-Мотинг.

«Бавария»: Нойер, Мазрауи, Упамекано (Павар, 72), де Лигт, Дэвис (Станишич, 46), Горетцка (Забитцер, 73), Гравенберх, Мане, Гнабри, Сане (Тел, 58), Мусиала (Шупо-Мотинг, 46).

«Виктория»: Тврдон, Голик, Гейда (Тижани, 63), Перниса, Гавел, Копис (Йирка, 58), Москера (Пиларж, 85), Влканова (Эмелка, 46), Калвах, Ндиай, Ҳори (Басси, 58).

Огоҳлантириш: Ҳори (29).

«Марсель» – «Спортинг» 4:1

Голлар: 0:1 – 1 Тринкау, 1:1 – 13 Санчес, 2:1 – 16 Ҳарит, 3:1 – 28 Балерди, 4:1 – 84 Мбемба.

«Марсель»: Лопес, Клосс (Каборе, 33), Мбемба, Байи (Жиго, 77), Балерди, Нуну Тавареш, Верету (Ронже, 62), Ҳарит (Жерсон, 77), Гендузи, Санчес, Ундер (Гуйе, 62).

«Спортинг»: Адан, Эшгайю, Сен-Жюст (Марса, 46), Матеус Рейс, Инасиу, Нуну Сантуш (Паулинью, 46), Угарте (Назиню, 46), Педру Гонсалвеш (Александропулос, 46), Морита, Эдвардс (Israel, 26), Тринкау.

Огоҳлантиришлар: Сен-Жюст (34), Нуну Сантуш (40), Эшгайю (43), Верету (43).

Четлатиш: Адан (23).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россия бош вазири Мишустин Ўзбекистонга келди (фото)
Дунё
«Дарё»кундалигида 1 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди