Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги чорак финалида 4 октябрь, сешанба куни Кувайтга қарши баҳс олиб борди.
Ўзбекистон 3:0 ҳисобида зафар қучди. Терма жамоа сафида Анасхон Раҳматов, Даврон Чориев ва Ҳусниддин Нишонов гол муаллифига айланди.
Шу тариқа Баҳодир Аҳмедов шогирдлари ярим финалда Индонезия устидан ғалаба қозонган Япония билан тўқнаш келади. Иккинчи ярим финалда эса Эрон терма жамоаси Таиланд билан баҳс олиб боради.
Осиё Кубоги
Чорак финал
4 октябрь, сешанба
Кувайт — Ўзбекистон 0:3
Голлар: 0:1 — 13 Анасхон Раҳматов, 0:2 — 21 Даврон Чориев, 0:3 — 34 Ҳусниддин Нишонов.Ўзбекистон: Равшан Элибоев, Ихтиёр Ропиев, Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Даврон Чориев.
Захира: Рустам Умаров, Машраб Одилов, Суннат Жўраев, Дилшод Раҳматов, Элбек Тўлқинов, Анасхон Раҳматов, Давлат Ибрагимов, Шаҳрам Фахриддинов.
Изоҳ (0)