Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистонда «олигархия капитализми» даври тугаб, давлатнинг мамлакат фуқаролари олдидаги ижтимоий масъулияти даври бошланмоқда. Бу ҳақда президент Қосим-Жўмарт Тўқаев маълум қилди, деб ёзади Tengrinews.

Қосим-Жўмарт Тўқаев

Қосим-Жўмарт Тўқаев
Фото: «ТАСС»

«Давлат мамлакатимизда хом ашё қазиб чиқариш билан шуғулланувчи йирик кон саноати компаниялари фаолиятини жуда диққат билан кузатмоқда. Биз капиталнинг ноқонуний йўл билан четга чиқариб кетилишига йўл қўймаймиз. Улар томонидан турли ижтимоий дастурлар амалга оширилишини кузатиб борамиз», — деди Тўқаев Қарағанди вилоятида халқ билан учрашувда.

Президентнинг сўзларига кўра, алоҳида эътибор ишлаб чиқариш жараёнини модернизация қилишга, экологияни асрашга қаратилади.

«Солиқ тўловлари махсус назорат остига олинади. Агар йирик саноат корхоналари бу талабларга жавоб бермаса, биз шерикликни тўхтатишга мажбур бўламиз. Бу ҳеч ҳам таҳдид эмас, балки бутун цивилизациялашган дунёда умумий қабул қилинган оддий, ҳалол ва адолатли иш қоидаларидир», — деди Қозоғистон президенти.

«Қозоғистонда олигархия капитализми даври тугамоқда, мамлакат фуқаролари олдидаги ижтимоий жавобгарлик даври келмоқда. Фуқароларимизга мамлакат иқтисодиётида илғор позицияларни эгаллаган самарали ва ижтимоий масъулиятли бизнес зарур», — дея қўшиб қўйди Қосим-Жўмарт Тўқаев.

2022 йил бошида юз берган оммавий норозиликлардан кейин Тўқаев Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоевга қариндош ва яқин бўлган бизнесменларга қарши курашни кучайтирди. Чунончи, Назарбоевнинг учта куёви, бир жияни ва яна бошқа қариндошлари давлат лавозимларидан айрилди, сиёсатчининг ўзи эса Қозоғистон Халқ ассамблеяси ва Хавфсизлик кенгашининг умрбод раислигидан четлатилди. Шунингдек, у ҳукмрон «Нур Отан» партияси раҳбарлигидан кетди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Путин расмий қароргоҳида зинадан йиқилиб тушгани айтилмоқда
Маҳаллий
«Машина минишни қимматлаштириш керак». Дониёр Ғаниев тирбандликларни камайтириш, аҳолини жамоат транспортига ўргатиш учун нималар қилиш зарурлиги ҳақида
Маданият
«Уйда ёлғиз» фильми юлдузи шапкаси ёнаётган саҳнани суратга олиш пайтида боши куйиб қолгани ҳақида гапирди