Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

УЕФА президенти Александер Чеферин Европа Суперлигаси ғояси қайта туғилмайди деб ҳисоблайди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images
Суперлига ғояси устидан қозонилган ғалаба якунийлиги ҳақида

10-15 йилдан кейин ҳам бундай ғоялар қайта туғилишига шубҳа билан қарайман. Учта клуб президенти ўз эголари туфайли нимадир даъво қилишда давом этади.

Европа футболида энг муҳим бўлган инглиз клублари Суперлигага қўшилмайди, уларсиз эса жиддий рақобат бўлмайди.

Андреа Анелли ва Флорентино Перес билан ҳозирги кундаги алоқалари ҳақида

Биринчи навбатда, у даврлар ҳақиқатда ҳам нотинч эди. Вақти келганда бу ҳақида кўпроқ гапиришим ёки жуда қизиқарли бўладиган китоб ёзишим мумкин.

Ўша вақтлар мен 48 соат ухламадим, овқатланмадим, ҳеч нарса ичмадим. Менга қўнғироқлар бўларди, таҳдид қилишарди.

Анелли билан алоқаларимиз йўқ ва Перес билан ҳам жиддий муносабатда бўлмаганман. Бироқ Чемпионлар Лигаси финалида бир-биримиз билан сўрашдик. У менинг ёнимга ўтирди, чунки УЕФА менинг шахсий ташкилотим эмас ва протокол бўйича финалчи доим президентнинг ёнида ўтиради. Биз яхши гаплашдик ва Суперлига мавзусига тегмадик.

Александер Чеферин, УЕФА президенти

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди