• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Велосипед ўғриси, гиёҳвандлик ва оғир ўтган болалик. Златан Ибраҳимовичнинг кўпчиликка номаълум ҳикояси

    Замонавий футболда Златан Ибраҳимович сингари узоқ вақт фаолият олиб борган футболчиларни топиш мушкул. Златан охирги вақтларда жароҳатга мойил бўлиб қолганига қарамасдан «Милан» билан чемпионликка эришди ва ҳамон фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлагани йўқ. 3 октябрь куни швециялик ҳужумчи 41 ёшни қарши олди. «Дарё» шу муносабат билан 2021 йил 5 октябрдаги мақолани қайта тақдим этади.

    Ибраҳимович ўзига ишонган ва йўлидан чиққан исталган тўсиқни енга оладиган футболчи. Златан ўз фаолиятини бошлаган Малмёнинг геттосидаги қийин ҳаёт уни шу ҳолатга келтирди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Геттодаги ҳаёт, велосипед ўғирлаш

    Златаннинг оиласи Малмё чеккасидаги Русенгорд шаҳарчасида истиқомат қилган. У ерда асосан дунёнинг турли жойларидан келган муҳожирлар яшарди: сомалиликлар, турклар, поляклар ва ўз давлати қулагандан сўнг Швецияга қочиб келган югославлар. Ибраҳимовичнинг ота-онаси ҳам югославиялик қочоқларга алоқаси бор: отаси Шафиқ Босниядан, онаси Юрка эса Хорватиядан.

    Златаннинг болалиги оғир ўтган. Икки ёшида ота-онаси ажрашган. Онаси, уч опаси (бири туғишган, иккитаси ўгай) ва акаси Александр билан бирга қолган. Фарзандларини боқиш учун она ҳар куни 14 соат фаррошлик қиларди.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Ҳаёт қийинчиликлари сабаб Ибра болалигиданоқ ўғрилик ва безорилик қила бошлайди. Бир куни Златандан BMX велосипедини ўғирлаб кетишади, у велосипедини 90 йилларнинг машҳур мултқаҳрамони Fido Dido номи билан атаганди. Уни излаб топа олмаган Ибра ўзи ҳам ўғрилик қилишга қарор қилади.

    Кунларнинг бирида мен Рембога ўхшаб қора кийиниб, кўчага чиқдим ва болт кесадиган асбоб ёрдамида ҳарбий велосипедни ўғирладим. Ўша велосипед зўр эди. Менга ёқиб қолди. Очиғини айтсам, менга велосипед эмас, ўша жараён, ҳиссиётлар қизиқ эди. Тунда юриш ўзгача завқ бағишларди. Камдан-кам ҳолларда мени тутиб олишарди.

    Златан Ибраҳимович

    Қайсидир паллада ўғрилик қилиш иштиёқи швед билан аччиқ ҳазил қилди. Ўйиндан сўнг Ибра яна бир бор велосипеди ўғирлаб кетилганини билиб қолди. Уйигача масофа жуда узоқ эди. Чарчаган йигитча кийиниш хонаси ёнида турган янги велосипедни олди ва миниб кетди.

    Орадан бир неча кун ўтгач, жамоавий йиғинда мураббий ёрдамчиси болалардан «Велосипедим йўқолди, ҳеч ким кўрмадими?», деб сўради. Қўрқиб кетган Ибра аввалига жим ўтирди, кейин мураббий ёрдамчисининг олдига бориб табассум билан: «Биласизми, велосипедингизни мен вақтинчага олгандим. Жуда зарур бўлиб қолди. Эртага қайтариб олиб келаман», — деди. Қанчалик ғалати туюлмасин, у вазиятдан чиқа олди.

    Катта бурни, бўйи узунлиги туфайли Златан тенгдошлари орасида кўп масхара қилинарди. Мактабда болани мажбуран логопедга олиб боришар, Златаннинг ўзи буни ҳақорат деб қабул қилар эди. Тез орада ижтимоий хизмат Санела ва Александрнинг васийлигини Юркага берди, Златан эса отаси билан яшай бошлади. Айро яшашига қарамасдан у опалари ва онаси билан илиқ муносабатни сақлаб қолади.

    Ичкиликка ружу қўйган бўлишига қарамасдан Златан доим отасидан фахрланган

    Шафиқ қурилишда ишлаб, яхшигина маош оларди. Маошининг катта қисмини ичкиликка сарфлар эди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Столда, полкаларда, ҳаммаёқда пиво бўларди. Мен кўпинча бўш идишларни йиғиб, ахлат қутисига солиб, ташлаб юборардим. Албатта, бу қайғули. Бундай вазиятда ҳар сафар бошқа болалар сингари кайфиятга қараб гапирадиган бўлдим. Дадам билан қачон гаплашиш мумкинлигини билардим. Ичган кунининг эртасига у билан гаплашиш бефойда эди. Икки кундан кейин эса ҳолат баттар бўларди.

    Златан Ибраҳимович

    Ушбу воқеалар сабаб Ибра алкоголь ва тамакига доим қарши бўлиб келган. Бир марта бу принципига қарши боришга тўғри келган, 2005 йилда «Ювентус» билан бирга чемпионга айлангач, Давид Трезеге шведга «литрбол» ўйнашни (кўп миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилиш) таклиф этади.

    Ичкиликка ружу қўйган бўлса ҳам Шафиқ ғамхўр ота эди. Кимдир унинг фарзандларини хафа қилса, уни аяб ўтирмасди. Ундан ташқари ўғлини эркалатишни ҳам яхши кўрарди: «Ўша вақтларда мен футболчиларнинг расмларини коллекция қилардим. Кўпинча ҳафсалам пир бўларди, айниқса швед футболчилари дуч келиб қолса, мен улар ҳақида ҳеч нарса билмасдим. Бир куни отам уйга улкан қути кўтариб келди. Бу шунчаки ажойиб эди. Уни очганимда, энг яхши бразилиялик футболчиларнинг суратлари жамланганди. Баъзан бирга телевизор кўрардик, суҳбатлашардик. Барчаси ажойиб эди».

    Шафиқ Златан учун нафақат ота, ҳақиқий эркаклик тимсоли эди. «Мен тишимни тишимга қўйиб, олдинга юришни ўргандим. Ўзимни аямасликни ўргандим. IKEA’дан янги каравот харид қилганимиздан сўнг отамда транспорт учун пул қолмаганди. Нима ҳам қила олардик? Барчаси оддий. Отам каравотни елкасига ортди ва уйгача кўтариб олиб борди. Мен эса ортидан борардим. ‘Ота, тўхтанг, дам олинг!’. Лекин у юришда давом этарди».

    Златаннинг отаси Малмёнинг ўзига хос Чак Норриси эди. Уни ҳамма танирди ва ҳурмат қиларди. Ота-оналар йиғилишига борган Шафиқ Златан устидан шикоят қилувчи ўқитувчиларни жиддий қараши билан дарҳол тўхтатарди.

    Златаннинг ўгай опаси гиёҳвандлик иллати билан курашарди

    Онасининг ёнига қайтганда ҳам Златан муаммолардан ҳоли бўлолмади. Ўша вақтда ўгай опаси тақиқланган моддалар истеъмол қила бошлади. «Наркотик моддалар опамнинг ҳаётини барбод қилди. Ҳар сафар кимдир қўнғироқ қилганда ёки келганда онам қалтираб, барчаси ўтиб кетганини айтарди», — дейди Златан.

    Орадан вақт ўтиб, опаси реабилитация марказига жўнатилди ва у ерда даволана бошлади. Тузалганидан сўнг у алоҳида уй олди ва онаси билан барча алоқаларини узди. Оилавий зиддиятлар Ибаҳимовичлар учун одатий ҳол эди.

    Ибра опаси билан охирги учрашувларидан бирида у яна наркотик модда истеъмол қилаётганини сезиб қолади. «Туғилган кунимда опамни кўришга бордим. У яна наркотик билан эди. Ювиниш хонасига бораётганимда, у хавотир билан мени тўхтатди. Ўзи у ерга кирди ва нарсаларни жойини ўзгартира бошлади. Бу ерда нимадир бор деб ўйладим».

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Иккинчи ўгай опаси ҳам Златаннинг оиласи билан алоқаларини узган. Барчаси Юрканинг чидаб бўлмас характери туфайли эди. Орадан 15 йил ўтгач, у барибир онасига қўнғироқ қилди. Аниқроғи унинг фарзанди, Юрканинг набираси гўшакнинг нариги тарафида гапирарди.

    «Салом, бувижон», — деди болакай. Лекин Юрка гаплашгиси келмаётганини билдирди. Санела гўшакни олди ва «афсусдаман», дея қўйиб қўйди. Бу вазият бутун умр Златаннинг ёдида қолди.

    Ибра хоккей ёки таэквондога ўтиб кетиши мумкин эди

    Златан 6 ёшида маҳаллий футбол мактабига боради. Швециялик футболчининг сўзларига кўра, ўша вақтда ғалабалар унчалик аҳамият касб этмаган — уни кўпроқ финтлари орқали рақиблар устидан кулиш қизиқтирган. Мураббийларнинг ҳаддан ташқари қаттиққўллиги ва Ибранинг ўжарлиги футболчини Болқон муҳожирлари тўп сурадиган «Болқон» жамоасига кетишга мажбур қилди.

    «Болқон»даги барча болалар бир-бирини ҳақоратлар, сигарет чекар, бир-бирига оёқ кийим улоқтирарди. Шунда Златан: «Ажойиб, худди уйимдагидек. Менинг жойим шу ерда!», — деди.

    «Мураббий Болқондан эди. Югославияда у юқори даражада ўйнаган. У бизга отадек эди. Баъзан бизни уйига чақириб, музқаймоқ ёки турли таомлар билан меҳмон қиларди», — эслайди Златан.

    Ибра қисқа муддат дарвозабон позициясида ўйнаб кўрди. Янги амплуада у кўп гол ўтказиб юборарди. Бу эса Златаннинг футболдан безишига олиб келди ва хоккейга ўтишга қарор қилди. Бир неча кундан сўнг эса ортга қайтиб келди: «Назар ташлашнинг ўзи кифоя қилди. Жин урсин, бунинг  учун (хоккей) шунча нарса олиш керак. Яна мана шу матоҳларга пул сарфлаш керак. Ягона вариант — бу лаънати футболга қайтиш», — деганди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ҳужумга қайтган Ибра яна энг яхшилардан бирига айланди. Маҳаллий жамоага қарши ўйинда Златан захирада қолдирилди. Жамоадошлари каби унинг ўзи ҳам бундан ҳайратда эди. Биринчи бўлимдан сўнг «Болқон» 0:4 ҳисобида ютқазаётганди. Иккинчи бўлимда мураббий Ибраҳимовични майдонга туширди ва у 8 та гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди.

    Шафиқ ўғлига каттароқ жамоаларда ўйнаш вақти келганлиги, унга «Малмё» варианти маъқуллигини айтади. Златан бундай жамоа борлигини ҳам билмасди, шунчаки отасининг сўзини қайтара олмагани учун тиббий кўрикдан ўтиш учун боради. Икки кундан сўнг эса у жамоага қабул қилинади.

    Ибра янги жамоасида ҳам ўзгармади. Ҳар доимгидек, жамоавий қоидаларга тупурган эди. Бир куни ҳакам ҳиссиётларга берилгани учун Ибрага сариқ карточка кўрсатади. Златан эса жавобан уни узоқроққа улоқтириб юборди. Натижада қизил карточка билан сийланди.

    Жамоадошларининг ота-оналари ҳам Златандан норози эди. Улар швециялик йигитчанинг ўзига бино қўйганидан шикоят қиларди. Футбол вақтида Златан майдондаги бир футболчини ерга йиқитди. Албатта, эртасига Ибраҳимовичда инсоний туйғулар уйғониб, жабрланган футболчидан узр сўраш учун шифохонага борди. Аммо ота-оналар Златанни жамоадан ҳайдаш учун петицияни бошлаган эди. Бундан хабар топган футболчи таэквондога ўтиб кетмоқчи бўлади. «Малмё» мураббийи уни тинчлантириб, Златаннинг кўз олдида петиция қоғозини бўлакларга бўлиб ташлайди.

    Вақт ўтиб, Ибра жамоада дўстлар орттиради. Аммо кийим алмаштириш хонасида асабийлик сақланиб қолганди. Ҳужумчи тўпни ҳеч кимга оширмас, тез-тез уни олдириб қўяр, ҳаммани ўнгга-чапга йўналтирарди. Кўпчилик Златаннинг «Малмё»дан кетишини хоҳлар, унинг ўзи ҳам шу қарорда эди.

    Ёшлар мураббийи Златанни асосий жамоага ўтказишни ўйлаб қолди. У раҳбариятни истеъдодли футболчи билан шартнома имзолашга кўндирди. Шу тариқа швед асосий жамоага ўтди.

    1999 йил 17 ёшли Златан «Малмё»нинг биринчи жамоасида дебют қилади. У 47 та ўйинда 18 та гол уриб, жамоасининг юқори дивизионга ўтишига ёрдам берди. Икки мавсумдан сўнг эса Европанинг топ-лигаларини забт этиш учун жамоани тарк этди. У Арсен Венгерга кескин рад жавобини берди ва Амстердамнинг «Аякс»ига ўтиб кетди. Қолгани энди бошқа ҳикоя...

    03.10.2022, 23:51   Изоҳ (0)   33113
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Суперлига. «Нефтчи» сафарда «Локомотив»ни мағлуб этди, «Сурхон» «Қўқон-1912» устидан иродали ғалабага эришди

    03.10.2022, 20:52

    Суперлига 21-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари маълум бўлди

    03.10.2022, 19:07

    «Манчестер Сити» футболчиси Фил Фоден Лионель Мессининг рекордини янгилади

    03.10.2022, 18:01

    Карло Анчелотти: «Бензема ‘Реал’нинг энг яхши пенальти тепувчиси»

    03.10.2022, 16:02

    Теннис. Новак Жокович фаолиятидаги 89-совринини қўлга киритди

    03.10.2022, 15:02

    «Насаф» 21 йил деганда илк бор «Пахтакор»ни сафарда мағлуб этди

    03.10.2022, 14:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz "МаззаФест"да янги "Мазза" ва "Мазза 2.0" тариф режаларини тақдим этади


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германияда ўзини қирол деб эълон қилган шахс қамоққа олинди

    Дунё | 13 май, 23:40

    “Путин музокараларга келса, Трамп ҳам Истанбулга боради” — АҚШ махсус вакили

    Дунё | 13 май, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 май, 23:10

    Фаластиннинг нормал ҳаётга қайтиши учун 15 йил кераклиги маълум қилинди

    Дунё | 13 май, 22:55

    Маъмурий судлар томонидан уч ойда ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ қанча иш кўрилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 22:45

    Машҳурлик рецепти: қўшиқлари эмас, балки рекламалар орқали танилган хонандалар

    Мусиқа | 13 май, 22:35

    Ўзбекистон Кубоги. “ОКМК” 12 та гол урди, “Сурхон” Биринчи лига клубига мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди

    Спорт | 13 май, 22:23

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    Ўзбекистон | 13 май, 22:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.