Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

3 октябрь куни Украина Қуролли кучлари Херсон вилоятининг Россия қўшинлари томонидан босиб олинган бир қанча аҳоли пунктларини озод қилди. Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, булар Архангелское ва Миролюбовка қишлоқларидир (Россия «ҳарбий мухбирлари»га кўра, гап Днепр бўйидаги 25 километрлик ҳудуд ҳақида кетмоқда). Россия Давлат Думаси Украина ҳудудларини «Россия Федерацияси таркибига киритиш» тўғрисидаги шартномаларни ратификация қилди. Россиянинг турли шаҳарларида сўнгги кунларда сафарбар қилинганлардан камида етти нафари ҳалок бўлди, камида икки нафари ўз жонига қасд қилган. Meduza урушнинг 222-кунига оид асосий фотосуратларни тақдим этди.

Озод қилинган Лиман манзаралари

Лиман шаҳрининг юқоридан кўриниши. Донецк вилоятидаги шаҳар озод қилингани ҳақида 1 октябрь куни маълум бўлди. Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги бунга жавобан «қамалда қолиш хавфи юзага келгани муносабати билан» Россия қўшинлари Лимандан бошқа «фойдалироқ йўналишларга» олиб чиқилганини айтди.

Фото: Anadolu

Лиманлик фуқаро вайрон бўлган турар жой биноси ёнида сув олмоқда. Урушдан олдин шаҳарда 20 мингга яқин одам яшаган. Рус қўшинлари уни ёз бошида эгаллаб олганди.

Фото: AP Photo

Украина ҳарбийлари ўз бўлинмаси позицияларида соч олмоқда.

Украина Қуролли Кучлари аскарлари мопедда рус ҳарбийларининг жасадлари ёнидан ўтмоқда.

Украиналик аскарлар ҳалок бўлган қуролдошларини қидирмоқда.

Дам олишга ўтирган аскар.

Дам олишга ўтирган аскар.
Фото: AP Photo

Лиман қайтарилганидан кейин Украина Қуролли кучлари Луганск вилояти ҳудудларини нишонга олаётган бўлиши мумкин. У ер баҳор ва ёз ойларида Россия томонидан босиб олинган. 

Изюмдаги қийноқ камералари. Фотосуратлар Евгений Малолетка томонидан олинган

Евгений Малолетка — украиналик фотосуратчи, Associated Press (АП) агентлиги учун ишлайди. Унинг суратлари, жумладан, Мариуполдаги туғруқхона яқинида авиабомба портлагандан кейин олинган суратлар урушнинг асосий кадрларига айланди. Сентябрь ойида Малолетка ва АП мухбирлари Украина қўшинлари томонидан озод қилинган Изюмга борди. Шаҳарда улар рус ҳарбийлари тинч аҳолини қийноққа солгани айтилган ўнта жойни (шу жумладан полиция бўлими ва иккита мактабни) топди. Бунга қадар оммавий қабрда қийноқ белгилари бўлган жасадлар топилганди.

Полиция бўлими ертўласи.

Полиция бўлими ертўласи.
Фото: AP Photo

Ертўладаги ликопча. АП маълумотларига кўра, бу ерда истило даврида тинч аҳоли сақланган.

Полиция бўлими ертўласидаги камераларга олиб борадиган эшиклар.

Андрей Коцар — қийноқлардан омон қолган кишилардан бири.

Қийноқлардан омон қолган Микола Мосякин.

Изюмнинг 2-сонли мактабида украиналик аскарнинг курткаси.

Украина ҳарбийлари Изюмдаги болалар боғчасининг ертўласини кўздан кечирмоқда, АП маълумотларига кўра, у ерда руслар Украина Қуролли Кучлари аскарлари ва тинч аҳолини қийноққа солган.

Украина шарқида вайрон қилинган кўприклар

Купянскда украиналик ҳарбийлар Оскол дарёси устидаги ўққа тутилган кўприкдан ўтмоқда. Урушнинг дастлабки кунларида рус қўшинлари томонидан босиб олинган шаҳар 10 сентябрь куни озод қилинди.

Фото: EPA

Донецк вилоятининг Святогорск шаҳридаги Северский Донец дарёси устидан ўтувчи кўприкда мобил алоқани тутишга уринаётган киши. Шаҳар 7 июнь куни рус қўшинлари томонидан босиб олинган, Украина кучлари 12 сентябрда Святогорскни тўлиқ озод қилди.

Фото: Reuters

Украина аскарлари озод қилинган Изюмдаги кўприкдан металл бўлакларини йиғиб олмоқда.

Украина аскарлари озод қилинган Изюмдаги кўприкдан металл бўлакларини йиғиб олмоқда.
Фото: AP Photo

Купянскдаги Оскол дарёсидан ўтувчи вайрон қилинган кўприк.

Купянскдаги Оскол дарёсидан ўтувчи вайрон қилинган кўприк.
Фото: EPA

Фуқаролик ва ҳарбий машиналар Изюмдаги вақтинчалик кўприк орқали Северский Донецдан ўтмоқда.

Фуқаролик ва ҳарбий машиналар Изюмдаги вақтинчалик кўприк орқали Северский Донецдан ўтмоқда.
Фото: AP Photo

Донбасс шимолида жанглар

Украина бронетранспортёри Донецк вилоятидаги позицияларида. Лиман озод қилиниб, рус қўшинлари шаҳардан ҳайдалгач, минтақанинг бошқа йўналишларида, масалан, Горловка ва Лисичанскда жанглар давом этмоқда.

Фото: AFP

Украина ҳарбийлари Донецк вилоятидаги фронт чизиғи яқинида турган «Град» баравар ўт очувчи реактив тизими устида.

Украиналик ҳарбийлар «Град» тизимини ўт очишга шайламоқда.

«Град» тизимидан Россия позицияларига қарата ўт очилмоқда.

Россия авиацияси фронтда

Россия Қуролли Кучлари Жанубий ҳарбий округининг Ми-24 вертолёти.

Фото: «ТАСС»

Россия кучларининг Ми-24 самолёти.

Россия кучларининг Ми-24 самолёти.
Фото: «ТАСС»

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Фото: Зарбалардан кейин чироқсиз қолган Украинанинг коинотдан кўриниши
Маҳаллий
Андижонда Isuzu ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида 41 киши жароҳатланди, 3 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган
Дунё
Сена дарёси бўйлаб сайр: турли-туман қиёфалар ва машҳур тарихий обидалар — суратларда