Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Дарё» нашри 4 октябрда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

Шавкат Мирзиёев Венгрия президенти билан халқаро аҳамиятга эга мавзулар юзасидан фикр алмашди

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳридаги Шандор саройида 4 октябрь куни Шавкат Мирзиёевнинг Венгрия президенти Каталин Новак билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Президентлар Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик муносабатларини кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашган.

Шунингдек, кейинги йилларда товар айирбошлаш ҳажми қарийб уч баробар ошгани таъкидланган.

Томонлар Ўзбекистон Европа Иттифоқининг GSP+ преференциялар тизимига қўшилгани ўзаро савдони салмоқли даражада кўпайтириш ва диверсификация қилиш учун янги имкониятлар очишини таъкидлаган.

Маълумот ўрнида, GSP+ тушунчаси— савдо воситасидан ҳам кенгроқ тушунча бўлиб, тизимга аъзо давлатлар инсон ҳуқуқлари, атроф-муҳит муҳофазаси ва бошқалар бўйича 27 та асосий халқаро конвенцияни бажаришлари керак.

Айни пайтда Венгрия ҳукумати «Хунгарикум» дастури доирасида ўзбекистонлик талаба ва докторантлар учун ҳар йили ажратиладиган квотани 170 тагача ошириш тўғрисида қарор қабул қилган. Ўзбекистон ва Венгрия олий таълим муассасалари ректорларининг иккинчи форумини ўтказиш мақсадга мувофиқлиги кўрсатиб ўтилган.

КХДР Японияга қарата ракета учирди, у тарихдаги энг узоқ парвозни амалга оширди

КХДР 4 октябрь куни эрталаб Японияга қарата баллистик ракета учирди, у Хоккайдо префектураси устидан учиб ўтиб, Тинч океанига қулади. Бу ҳақда NHK хабар бермоқда. Шундан кейин Япония ҳукумати ҳаво тревогасини эълон қилиб, осмондан ракета бўлаклари тушиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди. Сўнгги марта КХДР ракетаси Япония ҳудудидан учиб ўтиши 5 йил аввал содир бўлганди.КХДР томонидан учирилган ракета кузатувлар тарихида биринчи марта 4600 км масофани босиб ўтган. Бу ҳақда Япония мудофаа вазири Ясукадзу Хамада брифинг чоғида маълум қилди.

Ҳозирда Шимолий Корея ҳам жаҳондаги вазиятга нисбатан ўз позициясини билдириб, Донбасс, Херсон ва Запорожье вилоятларининг Россияга қўшилишини қўллаб-қувватлади.

АҚШ ҳижоб билан боғлиқ намойишлар туфайли Эронга санкциялар киритади

Эронда давом этаётган норозилик намойишлари фонида АҚШ шу ҳафта ушбу мамлакатга қарши янги санкциялар киритади. Бу ҳақда президент Жо Байденнинг Оқ уй сайтида эълон қилинган баёнотида айтилади.«Шу ҳафта АҚШ тинч намойишчиларга нисбатан зўравонликда айбдор бўлган шахсларга қарши қўшимча санкциялар киритади. Биз Эрон мансабдорларини жавобгарликка тортишда ва эронликларнинг эркин намойишлар ҳуқуқини қўллаб-қувватлашда давом этамиз», — деди Байден.Шунингдек, унинг таъкидлашича, Вашингтон Эрон аҳолиси учун интернетдан фойдаланиш имкониятини енгиллаштиради, «хусусан, хавфсиз ташқи платформа ва хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш орқали».Аввалроқ тинч норозилик намойишларини бостириш учун Эрон ҳукумати кўпчилик фуқаролар учун интернетни ўчириб қўйган.

Эрон олий раҳнамоси мамлакатдаги оммавий намойишларда АҚШ ва Исроилни айблади

Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий мамлакатда икки ҳафтадан ортиқ вақтдан бери давом этаётган кенг кўламли норозилик намойишларига илк бор изоҳ берди.У мазкур намойишларни уюштиришда АҚШ ва Исроилни айблади ҳамда ҳижобларни йиртиб, масжидлар ва полиция машиналарига ўт қўйганларнинг хатти-ҳаракатларини «ғайритабиий» деб атади.«Буни ким режалаштирган? Шубҳасиз, Америка — ёлғончи, зўравон, сионистик режим ва унинг малайлари хориждаги бир қанча хоин эронликларнинг ёрдами билан (уюштирган)», — деди Оятуллоҳ Али Хоманаий.

Айни пайтда Европа Иттифоқи ва Исроил ўртасида 2012 йилдан буён биринчи марта олий даражадаги музокаралар ўтказилмоқда.

Associated Press: Уруш бошидан бери Россия ярим млрд долларлик Украина донини ўмарган. Ўғирликни яшириш учун дон очиқ денгизда кемадан кемага ўтказилган

Уруш бошланганидан кейин Россия Украинанинг камида 530 миллион долларлик донини ўғирлаган. Сунъий йўлдошдан олинган суратлар, ҳужжатлар, транспондер маълумотлари ва ижтимоий тармоқлардаги хабарларни ўрганган суриштирувдан сўнг Associated Press журналистлари шундай хулосага келди.

Журналистлар Украинанинг Россия томонидан босиб олинган вилоятларидан дон ортилган 30 га яқин кеманинг Туркия, Сурия, Ливан ва бошқа мамлакатлар портларига амалга оширган 50 дан ортиқ рейслари изига тушди.Суриштирув муаллифлари, шунингдек, ўғирланган донни қабул қилувчилар Туркия расмийлари ҳам бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Украина — дунёдаги энг йирик дон экспортчиларидан бири. 2021 йилда мамлакат 12,4 миллиард долларлик ғалла сотган. Уруш бошланганидан кейин маҳсулотларни денгиз орқали экспорт қилиш тўхтатилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?