4 октябрь куни Урганч–Рим–Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, маҳаллий вақт билан соат 14:40 да Урганч халқаро аэропортидан Римга самолёт учди. «Uzbekistan Airways» миллий авиакомпаниясининг Airbus А320 Neo самолёти Леонардо да Винчи номидаги Рим-Фиумиcино халқаро аэропортига 116 нафар йўловчини етказди.
Сешанба кунлари Урганчдан Римга мунтазам рейслар амалга оширилади. Римдан Тошкентга қайтиш рейслари ҳам шу кунга режалаштирилган. Август ойида Урганч–Рим–Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар очилган эди.
Изоҳ (0)