Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд шаҳрида 11 ноябрь куни Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммити бўлиб ўтади. Шу муносабат билан Ташқи ишлар вазирлиги саммитни ёритиш учун хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитация қилиш бошланганини маълум қилди.

Қайд этилишича, тадбирни ёритишда иштирок этишни истаган чет эл ОАВ вакиллари ТИВга қуйидаги ҳужжатларни топшириши шарт:

  • ОАВ раҳбариятининг ўз мухбирини (мухбирларини) аккредитация қилиш тўғрисидаги мурожаатномаси;
  • ОАВ ҳақида маълумот;
  • таржимаи ҳол (резюме / CV);
  • паспорт нусхаси;
  • фотосурат (томонларн нисбати 3х4, максимал ўлчамлари 600х800 пиксел, минимал - 240х320 пиксел, юз тўлиқ кўринган, оқ фонда);
  • COVID-19 га қарши эмлаш сертификати;
  • тўлдирилган сўровнома.
Хорижий ОАВ вакилларининг аризалари 2022 йил 4 ноябрь Тошкент вақти билан соат 18:00 га қадар Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари орқали ёки тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг оц-пресс@мфа.узелектрон манзили орқали қабул қилинади.

Белгиланган муддатдан кейин юборилган мурожаатлар, шунингдек, зарур маълумотларсиз ва тўлдирилган сўровномасиз аризалар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.

Шу билан бирга, саммитни ёритишда иштрок этиш учун хорижий ОАВнинг топширган аризалари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан уларнинг аккредитация қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқномасиз Ўзбекистонга ташриф буюриш ва журналистик фаолияти билан шуғулланиш учун асос бўла олмайди.

«Қўшимча саволлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизматига press@mfa.uz электрон почтаси орқали мурожаат қилиш мумкин, — дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Суриядаги курдлар Россиядан ҳудудларини ҳимоя қилишда ёрдам сўради
Маҳаллий
Ўзбекистонда 2023 йилда мева ва сабзавотлар нархи жиддий ўсиши кутилмоқда
Дунё
Ким Чен Ир топшириғи билан уюштирилган теракт, самолёт бошқариб ҳалокатга учраган «Формула-1» чемпиони ва немислар томонидан қатл этилган Космодемянская. Кун хроно...