Ижтимоий тармоқларда Тўрақўрғон туманидаги 45-сонли мактаб директори ўринбосари ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар тарқалди. Наманган вилояти прокуратураси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум бўлишича, Тўрақўрғон тумани «Қумидон» МФЙ да яшаб, шу туман ХТБга қарашли 45-сонли умумий ўрта таълим мактаби директор ўринбосари лавозимида ишлаган О.Қ. (эркак) руҳиятидаги ўзгариш туфайли 2021 йил 28 ноябрда яшаш уйида ўз жонига қасд қилиб, вафот этган ва туман прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Ўтказилган текширишда О.Қ.га нисбатан унинг оила-аъзолари ёки бошқа бирон-бир шахс томонидан қўрқитиш, раҳмсиз муомала қилиш, шаъни ва қадр-қимматини камситиш ҳолатлари бўлмагани, ўз жонига қасд қилишига руҳиятидаги ўзгариш сабаб бўлгани аниқланган.
Текширув якунга кўра О.Қ.нинг ўз жонига қасд қилгани ҳолати бўйича Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси (реабилитация учун асослар) 2-банди (унинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаса)га асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)