Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2022 йилнинг 8-9 октябрь кунлари Триатлон федерацияси Спортни ривожлантириш вазирлиги ва Миллий олимпия қўмитаси кўмагида Самарқанд тарихида илк марта Silk Road Samarkand туризм марказида энг йирик спорт мусобақаси бўлган триатлон бўйича Осиё кубоги—2022 ни ўтказади.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Шу муносабат билан 3 октябрь куни Тошкентда масъул ташкилотлар иштирокида журналистлар учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Маълум қилинишича, илк кунда дунёнинг 30 давлатидан жами 60 нафар спортчилар ғолиблик учун кураш олиб борса, мусобақаларнинг иккинчи кунида 160 нафар ҳаваскорлар, шу жумладан, Ўзбекистон мудофаа вазири ҳамда Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони ҳам ўзларини синаб кўради.

Мусобақанинг икки кунида ҳам мусобақалар бир регламентда ўтказилади: сузиш (1,5 километр), вело-босқич (40 км) ва югуриш (10 км).

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Триатлон федерацияси билан биргаликда бир қанча йиғилишлар, ташкилий масалаларни муҳокама қилдик. Триатлон бўйича мусобақа ўтказиш осон эмаслигига яна бир бор гувоҳ бўлдим. Бу ўзига хос спорт турларидан саналади. Ўйлайманки, 29 дан ортиқ иштирокчи давлатлар спортчиларининг қатнашиши Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини янада оширишга хизмат қилади.

Мусобақа Осиё кубоги, деб номланганига қарамай, фақатгина шу минтақа билан чекланиб қолмайди. У бутун жаҳонни қамраб оладиган катта очиқ чемпионат.

Ташкилий томондан Самарқандда ҳам Осиё, ҳам бошқа минтақа давлатларидан авиарейсларни тўғридан-тўғри қабул қилиш имконияти борлиги меҳмонларни пойтахтда кутиб олиб, кейин бошқа вилоятга кузатиш каби оворагарчиликларнинг олдини олади. Самарқандда эндиликда бунинг учун етарлича шароит бор.

Шахрилло Маҳмудов, Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари

Матбуот анжуманининг савол-жавоб қисмида масъуллар журналистларнинг мусобақага доир саволларига жавоб берди.
Самарқанд спорт туризмини ривожлантириш учун ажойиб маскан. Сув ҳавзасининг ишга тушишини интиқлик билан кутганимизни таъкидлаб ўтмоқчиман. Биз мазкур ҳудуддан доимий фойдаланиб, мунтазам равишда мусобақалар ўтказишимиз керак, деб ўйлайман. Энди бевосита терма жамоамизга келадиган бўлсам, ҳозирда рўйхат бўйича бизда 26 нафар аъзо бор. Аммо доимий тарзда янгилаб борилади. Ўзбекистон чемпионатидан сўнг бўлажак давр учун янги рўйхат тузамиз.

Триатлон федерациясининг режалари улкан. Шу жумладан 2023 йилда ҳам. Маълумки, ушбу давр олимпия даври саналгани учун федерация ва миллий терма жамоа олдидаги энг катта мақсадлардан бири Олимпиада ўйинларига лицензияларни қўлга киритишдан иборат. Келаётган йилда ҳам ҳозиргидек қаттиқ ишлаб, керакли рейтинг баҳоларини йиғиб, Парижда ўтадиган Олимпиада ўйинларига бориш имкониятини қўлга киритишга интиламиз.

Елена Кун, Триатлон федерацияси бош котиби 

Федерация бош котибининг сўзларига кўра, мазкур спорт турини нафақат профессионаллар, балки ҳаваскорлар ўртасида ҳам оммавий ривожлантириш, кенг ёйиш мақсад қилинган. Шунингдек, яқин орада ҳаваскорлар учун жаҳон даражасидаги йирик тадбирлардан бирини ўтказиш режалаштирилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Бизнинг жамиятда сени лаънатланган ёки ахлоқи бузуқ одам деб ўйлашар эди» — вужудида ОИВ билан яшаётган инсонлар ҳикояларини жамлаган «Ҳаёт давом этади» фотокўрга...
Маслаҳатлар
Бир неча дақиқа ичида джинси кийимлардан ёғ доғларини тозалашга ёрдам берадиган усуллар
Маҳаллий
Сурхондарёда «Жигули» қўйлар подасини уриб юборди