Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Испания чемпионатининг 7-тури «Осасуна»га қарши баҳсдан сўнг (1:1) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images
Биз учун кун яхши ўтмади, бироқ ғалабага ҳақли эдик.

Пенальти тепувчи футболчини ўзгартириш ҳақида ўйлагандим, аммо Карим Бензема ўтган мавсум иккита муҳим пенальтини аниқ амалга оширганди. У жамоадаги энг яхши пенальти тепувчи.

Ўзимизни оқлашга сабаб йўқ. Таркиб жуда яхши. Ўйин биз ўйлагандек давом этмади.

Агарда пенальтидан фойдалана олганимизга ғалаба қозонган бўлардик. Чемпионат давомида бундай ўйинлар бўлиб туради.

Ғалабали сериямиз якунланди, энди бошқа нарса ўйлаб топиш лозим.

«Реал» ғалаба қозонмаган вақтда, ҳеч ким мамнун бўлмайди. Дуранг бизни хафа қилди, лекин тез орада бунга ўз муносабатимизни билдирамиз.

Карло Анчелотти, «Реал» бош мураббийи

Мадридликлар ҳужумчиси Карим Бензема учрашувнинг 76-дақиқасида пенальтидан унумли фойдалана олмади. Ушбу гол «қаймоқранглилар»га ғалаба келтириши мумкин эди. Ўйин 1:1 ҳисоби билан якунланди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев академик Абдумавлон Абдуллаев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Дунё
ЕИ Россия томонидан босиб олинган Украина ва Грузия ҳудудларида берилган паспортларни тан олмайди
Дунё
Зеленский идораси Украинадаги уруш қандай тугашини прогноз қилди