«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналдуни «Манчестер Сити»га қарши кечган учрашувда (3:6) нима сабабдан захирада қолдирганини изоҳлади.
АПЛ доирасидаги баҳсда португалиялик майдонга тушмади. Бундан аввалги ўйинларда у иккинчи бўлимда майдонда пайдо бўлаётганди. Биринчи бўлимдан кейин «Манчестер Юнайтед» 0:4 ҳисобида ортда қолаётганди.
Бу ишни Криштиану ва унинг фаолиятига бўлган ҳурмат сабаб амалга оширдим. Яна бир ижобий томони — Марсьялни туширишга муваффақ бўлдим, ахир унга ҳам ўйин амалиёти керак, — дейди нидерландиялик мутахассис.Марсьяль учрашувнинг 59-дақиқасида майдонга тушиб, дубль қайд этди.
Мавзуга доир: Роналду АПЛда 232 та ўйинда эришган натижани Эрлинг Ҳоланд 8 та учрашувда қайд этди
Изоҳ (0)