Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Андижон вилояти Асака туманининг собиқ ҳокими Мансур Алихонов 27 сентябрь куни лавозимдан олинган бўлса-да, 30 сентябрь куни унга мукофот пули ажратилган. Бу ҳақда туман ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Ойбек Зайнобиддинов фармойишида келтириб ўтилган.

Андижон вилояти Адлия бошқармасининг муносабат билдиришича, Зайнобиддиновнинг фармойишига биноан туман ҳокимлиги ходимларига 2022 йил III чорак якунлари бўйича мукофот пули берилиши белгиланган. Мукофот пули жорий йилнинг 27 сентябрь куни вазифасидан озод этилган Асака тумани ҳокими М.Алихоновга ҳам тўланиши кўзда тутилган.

Мазкур фармойиш Адлия бошқармаси аралашуви билан бекор қилинган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев академик Абдумавлон Абдуллаев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Дунё
ЕИ Россия томонидан босиб олинган Украина ва Грузия ҳудудларида берилган паспортларни тан олмайди
Дунё
Зеленский идораси Украинадаги уруш қандай тугашини прогноз қилди