Россиядаги ҳарбий хизматга чет эл фуқаролари, шу жумладан, Марказий Осиё давлатларидан келган меҳнат муҳожирлари мажбурий чақирилиши ҳақидаги миш-мишлар рад этилди.
Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилишича, интернетда тарқалган бундай хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
«Ғаламислар Россия ИИВнинг сохта буйруғига таяниб, Россияда вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари қисман сафарбар қилиниши ҳақидаги сохта хабарлар тарқатмоқда. Агар улар шартнома тузишдан бош тортса, гўёки уларнинг ишлашга рухсатномалари бекор қилиниб, депортация қилинади.
Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини турли провокацияларга берилмасликка ва фақат расмий маълумотларга таянишга чақирамиз», — дейилади элчихона хабарида.
Изоҳ (0)