Венгрия томонининг таклифига биноан, Шавкат Мирзиёев 3 октябрь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
Ташриф дастурига мувофиқ Будапешт шаҳрида Венгрия президенти Каталина Новак билан учрашув ва бош вазир Виктор Орбан билан музокаралар режалаштирилган.
Бу мулоқотларда стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва устувор соҳаларда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.
Шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилади.
Президент, Венгриянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан ҳам учрашув ўтказади.
Бўлажак учрашув икки мамлакат етакчиларининг ўтган йил март ойида Тошкент шаҳрида ўтган учрашувида эришилган келишувларга мувофиқ, давлат раҳбарининг жавоб ташрифидир. Музокаралар якунида қўшма баёнот ва икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини имзолаш режалаштирилган.
Изоҳ (0)