Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйлаб об-ҳавони совуқ антициклон периферияси белгилайди, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Қайд этилишича, 3 октябрь, душанба куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат марказий ва шарқий ҳудудларда фронт кириб келишида бироз беқарорлик кузатилади.

Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида, шунингдек, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Фарғона водийси вилоятларида кечга томон бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи 24-26 даражагача кўтарилади.

4 октябрдан 7 октябргача бўлган кейинги кунларда об-ҳавони антициклоннинг жануби-ғарбий периферияси белгилайди.

5 октябрда антициклон перифериясининг кучайиши ҳисобига жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда шамол чанг-тўзонлар билан 15-18 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кечалари 8-13 даража, кундузи 4—6 октябрда 21-26 даража, 7 октябрда 23-28 даража атрофида бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
Шарқ маликалари: дунёдаги энг чиройли араб келинлари (фото)
Маҳаллий
Тошкентда Салор каналининг ўзани тошгани сабаб маҳаллалардан бирини сув босди (фото)
Дунё
Столтенберг: “Швеция НАТОга кириш учун Туркиянинг талабларини бажарди”