Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳридаги 50-мактаб стадиони сотиб юборилгани ва ўрнига кўп қаватли уй қурилаётгани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Аниқланишича, Халқ таълим вазирлиги томонидан 50-сонли умумтаълим мактаби ҳудудидаги 7200 квадрат метр ер майдонини Андижон шаҳри ҳокимлиги захирасига ўтказишга қарши эмаслиги билдирилган.
Шунга кўра, шаҳар собиқ ҳокими Б.Ҳайдаровнинг 2020 йилдаги қарорига асосан «СХФ Андижон city строй» МЧЖга 2022 йилнинг IV чорагига қадарли 10 миллион доллар миқдорида инвестиция киритиш шарти билан комплекс бино иншоотлари қуриш учун ажратиб берилган.
Мавзуга доир: «Ҳоким ўзбошимчалик қилган». Андижонда мактаб стадиони тадбиркорга сотиб юборилгани айтилмоқда
Изоҳ (0)