• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.57
    • RUB153.82
    • EUR14545.78
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ижарада турган уйдан зудлик билан чиқиб кетишни талаб қилишяптими? Ҳуқуқшунос тушунтириш берди

    Аксар ҳолларда ижарачилар ижара нархини ошириш учун ёки бошқа қимматроқ ҳақ беришга тайёр турган мижозга уйни бериш учун ижарада турган шахсларни тезроқ уйни бўшатиб қўйишни талаб қилиб, уларга босим ўтказиш ҳолатлари учраб туради. Айниқса, янги ўқув йилининг бошланиши ва Россиядан Ўзбекистонга кўчиб келувчиларнинг ортиши натижасида ижара нархларини кўтарилгани, талабни кўпайгани кузатилмоқда.

    Ижарачи ва ижарада турган шахслар ўртасидаги низолар қандай ҳал қилиниши юзасидан ҳуқуқшунос Саидали Мухторалиев тушунтириш берди.

    Энг аввало тушуниб олинг, ижарачи ижарадаги фуқарони бирданига, томдан тараша тушгандек уйдан ҳайдаб чиқара олмайди. Чунки ўртада қонун ва ижара шартномаси деган тушунчалар мавжуд. Ижара шартномаси бекор бўлмасдан туриб, ижарада турган фуқаро уй-жойни тарк этмасликка ва яшашда давом этишга тўлақонли ҳақлидир.

    Фуқаролик кодексининг 615-моддасига асосан уй-жойни ижарага бериш шартномаси тарафларнинг келишуви билан бекор қилинади. Яъни, агар сиз уйда ижара шартномаси тузган ҳолда яшаётган бўлсангиз, уй эгаси сизни бу уйдан чиқариш учун сизга аввал ижара шартномасини бекор қилишни таклиф қилиши керак. Агар сиз шартномани бекор қилишга рози бўлмасангиз, ижарачида сизга уйдан чиқишни талаб қўйиш ҳуқуқи бўлмайди. Яъни, келишувни рад этиш сизни фойдангизга ишлайди ва бундай ҳолларда шартномадаги тўловни амалга ошириб, яшашда давом этишга ҳақлисиз.

    Тўғри, ўзаро келишув бўлмаса уй эгасида бошқа вариант ҳам бор. Яъни юқоридаги кодекснинг 615-моддасига биноан агар ижарада турган шахс 6 ой давомида, қисқа муддатли ижара бўйича 2 мартадан кўпроқ марта муддатида тўлов қилмаса, ёки уй-жой вайрон қилиниб, унга путур етказилса, ё бўлмаса, шу уйдан ғайриқонуний қилишлар содир этиш мақсадида фойдаланган бўлса, уй эгаси шартномани бекор қилиш тўғрисида судга даъво киритиши мумкин. Эътибор беринг, шунда ҳам уй эгаси ижара шартномасини бир томонлама бекор қилолмайди, бунинг учун у фуқаролик судига даъво киритиши ва шартномани бекор қилиш ҳақида суд қарорини чиқартириши керак бўлади. Суд ижарада турган фуқаронинг дардини ҳам тинглайди, агар уй эгаси ноҳақ бўлса, унинг даъвосини рад қилади ва ижара давом этаверади. Агар уй эгаси ҳақ бўлса, суд шартномани унинг фойдасига бекор қилиб беради. Шундагина уй эгасида фуқарони уйдан чиқаришга дастлабки асос пайдо бўлиши мумкин.

    Бироқ суд қарори билан ижара шартномаси бекор қилинганидан кейин, фуқарони уйдан чиқариш учун ҳам яна суднинг қарори керак бўлади. Бу масалада фуқаролик судининг фуқарони уйдан чиқариш ҳақидаги алоҳида ҳал қилув қарори ва ундан кейин МИБ давлат ижрочисининг ижро ишини қўзғатиш қарори ҳам бўлиши зарур.

    Кўриб турганингиздек, ноинсоф ижарачилар ижарада турган талабалар ёки оиласини зўр-базўр тебратаётган фуқароларни шунчаки ҳайдаб сололмайди. Бунинг учун анчагина расмиятчилик ва ойлаб давом этадиган судлар, МИБдаги ижро жараёнлари бўлиши керак. Бу давр мобайнида эса ижарада турувчи фуқаролар албатта бу уйда яшаб турадилар.

    Ижара шартномаси тузмасдан яшаётган фуқаролар ҳам бор, тўғрими? Агар шартномасиз ойма-ой ижара олиб келаётган уй эгалари фуқародан уйни бўшатиб қўйишни талаб қилса, фуқаро ҳам шунга яраша жавоб қайтариши керак. Ундайларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 159-1-моддасига асосан ижара шартномасисиз ижарага қўйганлиги учун БҲМнинг 10 баробаригача жарима борлигини, ундан кейин Фуқаролик кодексининг 985-моддасига асосан етказилган зарарни ҳам тўлаши кераклигини эслатиб қўйиш керак.

    Хуллас, ижарада турган талабалар ва фуқаролар, келишилган ижара тўловларини ўз вақтида тўлаб келяпсизми, ҳуқуқларингизни ҳам тўлиқроқ билиб олинг. Ҳеч ким сизни ижара уйидан асоссиз ҳайдаб чиқаришга ҳақли эмас.

    Саидали Мухторалиев, ҳуқуқшунос

    Мавзуга доир:

    • «Ётоқхонада жой йўқ, ижара уйлар эса жуда қиммат». Янги ўқув йилини бошлаган талабалар Тошкентда турар жой муаммосига дуч келмоқда (видео)
    • «Ётоқхоналарга эҳтиёжи бор 211 минг талабанинг 91 минг нафари ётоқхона билан таъминланган» — вазир
    • Ўзбекистонда талабалар учун ижара уйларининг электрон платформаси ишга туширилди
    • Тошкентдаги кўп қаватли уйларда ижара нархлари қанча?

    03.10.2022, 20:32   Изоҳ (0)   23823
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Венгрияга етиб борди (фото)

    03.10.2022, 20:31

    Ўзбекистонда илк бор валютавий фьючерс операциялари жорий этилди

    03.10.2022, 20:20

    Андижонда содир этилган мудҳиш қотиллик юзасидан маҳалла масъуллари ва ҳудуд нозирига нисбатан хизмат текшируви тайинланган — Бош прокуратура

    03.10.2022, 20:00

    Ўзбекистон интернетда муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид халқаро битимни тасдиқлади

    03.10.2022, 19:45

    Тошкентда тадбиркорнинг 1,5 минг долларини қўлга киритган юрисконсулт ушланди

    03.10.2022, 19:34

    Ўзбекистонда экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилади

    03.10.2022, 19:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда ўқувчиларга дам олиш масканларига 12 кунлик бепул йўлланма берилади

    Ўзбекистон | 31 июл, 09:00

    Қаҳрамонлари каби ўзи ҳам сирли тарзда ғойиб бўлгач, эрини таниёлмаган Агата Кристи қандай қилиб энг талабгир ёзувчига айланган?

    Китоб | 31 июл, 08:51

    Индонезияда эркак хўроз ҳужуми оқибатида вафот этди 

    Дунё | 31 июл, 08:32

    Дунёнинг 15 та давлати ТИВ раҳбарлари Фаластин давлатини тан олиш жараёнини қўллаб-қувватлади

    Дунё | 30 июл, 23:50

    Биатлон бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Покистон тоғларида ҳалок бўлди

    Дунё | 30 июл, 23:30

    Трамп украиналик қочқинларга уруш тугагунча АҚШда қолишга рухсат берди

    Дунё | 30 июл, 23:15

    Ҳиндистонда 12 йил аввал ишланган фильмнинг финали сунъий интеллект орқали яратилади ва қайта намойиш этилади

    Кино | 30 июл, 23:01

    ChatGPT’да бепул репетитор режими пайдо бўлди

    Дунё | 30 июл, 22:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.