Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

28 сентябрь куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 541-сон қарори билан ҳукуматнинг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари маркази хабар қилди.

Унга мувофиқ, эндиликда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аҳоли пунктларининг номланиши ва чегаралари ўзгарганда, шу жумладан бир ҳудуддан бошқа ҳудудга ўтказилганда (турар ёки нотурар кўчмас мулк объектида реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно) давлат хизматлари кўрсатилгани учун йиғимлар ундирилмайди.

Маълумот учун: Олий Мажлис Сенатининг «Тошкент вилоятининг Зангиота, Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ ва Қибрай туманлари ҳамда Тошкент шаҳрининг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларининг, шунингдек, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри чегараларини ўзгартириш тўғрисида» 2021 йил 27 августдаги СҚ-379-IV-сон қарори билан Тошкент вилоятининг бир қатор аҳоли пунктлари Тошкент шаҳрига ўтказилган бўлиб, ушбу ҳудудларда яшовчи аҳоли мазкур қулайликдан фойдаланиши мумкин.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев академик Абдумавлон Абдуллаев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Дунё
ЕИ Россия томонидан босиб олинган Украина ва Грузия ҳудудларида берилган паспортларни тан олмайди
Кино
«Рататуй», «Бошқотирма», «Коко сири» — болалар қолиб, катталар ҳам севиб томоша қиладиган Pixar мультфильмлари (видео)