Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғона шаҳрида қарздор ота 2 нафар фарзанди учун салкам 65 миллион сўм алимент пулини олдиндан тўлади. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳри бўлими хабар берди.

Бюронинг Фарғона шаҳри бўлими иш юритувида ФИБ Фарғона туманлараро судининг 2017 йилдаги суд буйруғига кўра, қарздор А.А.дан ундирувчи Ф.А.нинг фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзандининг вояга етгунига қадар 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочиси томонидан қарздорга унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтириб келинган.

Қарздор А.А. 2022 йил 30 сентябрь куни ундирувчи Ф.А. билан ўзаро келишган ҳолда 2 нафар фарзандини 18 ёшга тўлгунига қадар бўлган давр учун ҳисобланган 64,4 миллион сўм алимент пулларини олдиндан тўлиқ тўлади ва ундирувчи Ф.А.нинг аризасига асосан ижро ҳужжати амалда тамомланди.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев академик Абдумавлон Абдуллаев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Дунё
ЕИ Россия томонидан босиб олинган Украина ва Грузия ҳудудларида берилган паспортларни тан олмайди
Кино
«Рататуй», «Бошқотирма», «Коко сири» — болалар қолиб, катталар ҳам севиб томоша қиладиган Pixar мультфильмлари (видео)