Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Владимир Путин Украинанинг босиб олинган ҳудудларини аннексия қилиш ҳақидаги мурожаатида Киевни «зудлик билан ўт очишни тўхтатишга» ва «музокаралар столига қайтишга» чақирди, дея хабар беради «Meduza».

Фото: «РБК«

Фото: «РБК«

«Биз Киев режимини зудлик билан ўт очишни, барча ҳарбий ҳаракатларни, 2014 йилда бошлаган урушни тўхтатишга ва музокаралар столига қайтишга чақирамиз. Биз бунга тайёрмиз. Лекин биз Донецк, Луганск, Запорожье, Херсондаги халқнинг танловини муҳокама қилмаймиз. У қабул қилиб бўлинган. Россия унга хиёнат қилмайди.

Путиннинг сўзларидан келиб чиқадики, Россия расмийлари музокараларда «аннексия қилмоқчи» бўлган босиб олинган ҳудудлар тақдирини муҳокама қилмайди.

Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг босиб олинган Украина ҳудудларини аннексия қилишга уриниши музокара жараёнининг тугашини англатишини айтган эди. 28 сентябрда у урушни тугатиш Россия томонидан босиб олинган барча ҳудудлар озод қилингандан кейингина мумкин бўлишини маълум қилган эди.

Изоҳ

Otabek. Ucell ...

30 сентябр, 20:53

Azaliy qonun. Tarixni gʻoliblar yozadi

Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди