Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (11-0, 8 КО) ўзининг навбатдаги жангини IBF йўналишидаги мажбурий даъвогар Марлон Тапалесга (36-3, 19 КО) қарши ўтказади.
IBF ташкилоти мазкур жангни ўтказиш мажбуриятини қўйган. Иккала боксчининг вакилларига 25 октябрга қадар келишувга эришиш бўйича муҳлат берган, дея хабар қилмоқда «Мир бокса» промоутерлик компанияси.
Агар томонлар мазкур муддат ичида келишувга эриша олмаса, у ҳолда очиқ промоутерлик савдоси белгиланади. Унга кўра жанг соврин жамғармасининг 65 фоизи чемпионга насиб қилади.
Филиппинлик боксчи сўнгги жангини 2022 йилнинг май ойида ўтказиб, унда мексикалик Хосе Эстрадани мағлубиятга учратган. Аҳмадалиев эса 2022 йилнинг июнида америкалик Ронни Риосни мағлуб этиб, камарларини ҳимоя қилганди.
Изоҳ (0)