Бразилиялик собиқ футболчи Роберто Карлос Ўзбекистон терма жамоаси ва «Урал» клуби ярим ҳимоячиси Остон Ўруновни тўй муносабати билан табриклади.
Собиқ ҳимоячи Остон ва унинг турмуш ўртоғи Ҳилолага бахт тилаган. Жуфтлик 28 сентябрь куни турмуш қурганди.
Ўзбекистонлик футболчи Карлоснинг табриги акс этган видеони ўз Instagram саҳифасига жойлаган ва бунинг учун бразилиялик футбол афсонасига миннатдорчилик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Роберто Карлос футболчилик фаолияти давомида «Реал», «Интер», «Анжи» ва бошқа қатор жамоалар шарафини ҳимоя қилган.
Изоҳ (0)