Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Италияда электр энергияси нархи тўртинчи чоракда 59 фоизга ошади. Бу ҳақда 29 сентябрь куни мамлакат Энергия тармоқлари ва атроф-муҳитни тартибга солиш бошқармасига (Arera) таяниб, Reuters хабар бермоқда.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Регуляторнинг ҳукумат билан биргаликда аралашуви ўсишни тўхтата олмаган бўлса-да, ўртача уй хўжаликлари учун электр энергияси нархининг ўсишини 59 фоизгача пасайтирди, — дейилади Arera баёнотида. 

Бошқарма фавқулодда чоралар кўрилмаса, нархлар 100 фоизга ошиши мумкинлигини таъкидлаган

2022 йилда ҳукумат электр энергияси нархининг кескин ошиши оқибатларини юмшатиш учун 60 миллиард евродан ортиқ маблағ ажратган. 

Аввалроқ Италияда электр энергияси нархининг ошиши 3,5 миллион иш ўрни йўқолишига олиб келиши кутилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Бизнинг жамиятда сени лаънатланган ёки ахлоқи бузуқ одам деб ўйлашар эди» — вужудида ОИВ билан яшаётган инсонлар ҳикояларини жамлаган «Ҳаёт давом этади» фотокўрга...
Маслаҳатлар
Бир неча дақиқа ичида джинси кийимлардан ёғ доғларини тозалашга ёрдам берадиган усуллар
Спорт
Бокс юлдузи Сауль Альварес Месси ва Аргентина халқидан узр сўради