• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбошимчаликми ёки яна ‘салла билан калланинг’ ўрни алмашдими?» — депутат Гулруҳ Агзамова ўқувчиларнинг ташқи кўринишига аралашувлар ҳақида

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулруҳ Агзамова таълим жараёнидаги муаммолари ҳақида ўзининг Facebook саҳифасида пост қолдирди. Унда мактабларда ўқитиш тизимини такомиллаштиришдан кўра, ўқувчиларнинг ташқи кўринишига кўпроқ эътибор қаратилганига урғу берган. Ҳатто баъзи ҳолларда «ваколатли мутасаддиларнинг» қалтис ҳаракатлари натижасида кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлаётганига тўхталган.

    Гулруҳ Агзамова

    Гулруҳ Агзамова
    Фото: Facebook
    Сўнгги вақтларда ҳар икки куннинг бирида таълим билан боғлиқ у ёки бу муаммога ё кўзинг тушиб қолади, ёки ўз кўзинг билан кўриб қоласан, ё эшитиб қоласан. Бирига ажаблансанг, бирига «ёқа тишлайсан». Биридан қувонсанг, бошқа хабар дилингни хуфтон қилади. «Бирига қараб фикр қил, бирига қараб – шукр» деганлари шу бўлса керак.

    Йил бошидан буён давлат раҳбари томонидан ўтказилаётган қатор видеоселекторларнинг мавзуси ва мазмуни таълим-тарбия, ёшлар масаласи билан боғлиқ бўлмоқда. Президент таъкидлаганларидек, таълим соҳасидаги камчиликлар халқ таълими тизимида барча ёндошувларимизни тубдан қайта кўриб чиқиш, уларни мутлақо такомиллаштиришни талаб қилади. Шу боис, мактабларнинг ҳам ички, ҳам ташқи қиёфасини янгилаш, таълим сифатини мутлақо янги босқичга олиб чиқиш бўйича катта ислоҳотларни бошлаш зарур.

    Шу ерда қиёфа тушунчасига алоҳида тўхталмоқчиман. Мазкур тушунча форс ва араб тилларида ташқи кўриниш, юз, афт, қадди-қомат, ўзини тутиш, шакл-у шамоил, рўй, чеҳра, симо, сурат каби маъноларни билдиради.

    Шу ўринда, ўқувчиларнинг ташқи кўриниши, қиёфаси бугун кўпчиликни ўйлантираётган, баъзи ҳолларда «ваколатли мутасаддиларнинг» қалтис ҳаракатлари натижасида кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлаётган мавзу кун тартибидан ўрин олаётгани ҳам бежиз эмас.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги «Давлат таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 666-сон қарори билан низом тасдиқланган бўлиб, унга асосан умумтаълим масканларида ўғил ва қиз болаларнинг ташқи кўринишлари бўйича қатор талаблар қўйилган.

    Жумладан, ўғил болаларнинг сочи 2-3 см узунликда бўлиши кераклиги, пирсинг, татуировка, соқол ва сочни ёрқин рангларга бўяш мумкин эмаслиги белгиланган. Қизлар учун пирсинг, татуировка, макияж, узун тирноқлар, тирноқлар бўёғи, узуклар, 3 смдан ортиқ пошнали оёқ кийимлари, бир қулоққа бир нечта сирға тақиш тақиқланган ва юбка узунлиги тиззадан 5-15 см пастда бўлиши кўрсатилган.

    Ўринли савол туғилади. Бу ҳужжатдан кимнинг хабари бор? Агар мактаб маъмурияти айнан шу Низомнинг 4-бобига эътибор қаратганида ўқувчилар томонидан ички тартиб-қоидалари бузилганида огоҳлантириш; кундалик дафтарига қайд этиш; тушунтириш ишларини олиб бориш учун ота-онасини хабардор қилиш; фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва таълим муассасасидаги йиғилишларда ота-оналар иштирокида муҳокама қилиш каби чораларни қўллаган, ўзини обрўсини тўкмаган бўлар эди.

    Ушбу Низомда ҳуқуқ-тартибот органларига ҳеч қандай ваколат берилмаган бўлса, қўлларига қайчини олиб сочни қиртишлаш ваколатини қайдан ўзлаштириб олдилар? Ё сочни калталашга қайчи, пирсингни олишга омбир, татуировкани куйдиришга зажигалка, макияжни ўчиришга влажная салфетка, тирноқ бўёғини кетказишга ацетон, туфлининг пошнаси 3 смдан ошганини арралашга арра каби арсеналлар жамланмаси бўйича аниқ кўрсатма борми?

    Агар шу каби «қурол-аслаҳа» билан ёшларни тўғри йўлга бошласак, билимини ошириб, чин инсон қилиб вояга етказа олсак, ўзгалар қўлида «қўғирчоқ» эмас, ўзимнинг юртимда одам бўлишига ҳисса қўшолсак, сафингизда бўлишга тайёрман.

    Ҳамма гап ўз жойимизда эмаслигимизда. «Саллани олиб кел», деган жойда каллани ҳам қўшиб олиб келишимизда. Ахир Президент айтиб турибдилар, умуман, ўқитиш методикаси, дарсликлари, партадан тортиб биносигача, сифатидан бошлаб савиясигача, ўқитувчининг маънавий қиёфасидан тортиб ўқувчининг мақсадигача, ҳар иккисининг хоҳиш-иродасидан тортиб, ота-оналарнинг жавобгарлигигача тўлиқ қайта кўриб чиқамиз. Чунки булар ўзгармаса жамият ўзгармайди.

    Демак, яна ўқитувчи дарсни билим беришдан эмас давоматдан бошлайди, директор ўқувчининг кўзига қараб эмас, онгини сочи ёки оёғидаги пошнани смлар билан ўлчайди. Янада ишонч ҳосил қилиш учун баданидаги суратлардан маъно излайди.

    Албатта бу каби «ўз касбига фидоийлик» ўқувчилар томонидан тан олинмайди. Чунки уларнинг ўзлиги, ўзига хослиги, ичидаги ғурурли «мен»и камситилди. Шахсиятига тегилди. Уларнинг тилида «тиллашадиган» тилмоч, сурати ва сийратини бирлаштирадиган «сирдош» топилмади.

    Лекин айбдор топилади. Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва ўқитиш бўйича мажбуриятларини бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган шахс томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилишига олиб келган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (300 минг сўмдан 1,5 миллион сўмгача - Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси).

    Ачинарлиси, юқорида қайд этилган ҳолатларни олдини олишга қаратилган қатор механизмларнинг қоғозда жорий қилиниб ҳаётга тадбиқ этилмагани кишини ўйлантиради.

    Хусусан, туман, вилоят ва республика даражасида мактаб таълимини ислоҳ қилиш кенгашлари қани? Ахир кенгашлар соҳага оид ишларни халқ билан кенгашиб, ўқитувчилар, ота-оналар ва мутахассисларнинг фикрлари асосида ташкил қилиниши, ҳар бир янгиликни улар билан бамаслаҳат киритиши лозим эди-ку?

    Мактабларда маънавий муҳитни тубдан яхшилаш бўйича янги концепция ишлаб чиқиш вазифаси қўйилганига ҳам сезиларли вақт ўтди.

    Кўпгина ташаббуслар ярим йўлда қолиб кетаётгани учун ҳам овозимиз фарзандларимизга етиб бормаяпти. Ота-оналар ожизлигини ўқитувчидан қидирса, ўқитувчи жавобгарликни қонундан ахтаради. Ҳуқуқ-тартибот органлари ўқувчиларни тартибга чақириб куч ишлаца, бу каби ҳолатларни элга овоза қилиш истагидагилар тандир олдида ҳозиру нозирлар.

    Бир ҳақиқатни унутмаслигимиз керак. Гап ҳар биримизнинг фарзандимиз ҳақида. Унинг инсонийлигида.

    Чунки ҳайвонийликдан инсонийлик қиёфасигача бир баҳя. Фақат ўлчовда адашмаслигимиз керак.

    Яна бир гап. Ҳамманинг ўз ўлчови ва ўз қаричи бор. Бу эса бошқа мавзу.

    Гулруҳ Агзамова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

    29.09.2022, 11:22   Изоҳ (2)   22347
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (2)

    Кириш
    1. 1312469980@telegram.org / 29.09.2022, 12:30

      Bu ham shunchaki gap sifatida qolib ketadi.

      Жавоб бериш
    2. 879627375@telegram.org / 29.09.2022, 12:20

      Депутат опамизга мингдан минг рахмат. Таълим тарбия масаласи миллатни миллат, халкни халк киладиган масала эмасми ? Абдулла авлоний айтганларидек, "Тарбия биз учун ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот ё ҳалокат, ё саодат ё фалокат масаласидир"

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда талабаликка тавсия этилганларнинг тест синовида тўплаган ўртача баллари эълон қилинди

    29.09.2022, 10:29

    Ўзбекистонликлар учун Ҳаж ва Умра нархларини арзонлаштириш муҳокама этилди

    29.09.2022, 09:12

    «Ўзбекнефтгаз»: Ўзбекистонда илк бор Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан JetA-1-SSF газ турбинали двигателлар учун ярим синтетик авиаёқилғи ишлаб чиқарилди

    29.09.2022, 08:50

    Чирчиқ дарёсига ўлик балиқларни оқизган масъулларга тегишли тартибда чора кўрилиши белгиланди

    29.09.2022, 08:28

    Жиззахда 3500 долларни салкам 40 млн сўмга сотган «валютчик» ушланди

    29.09.2022, 00:57

    Самарқандда фуқаро 5 туп қарағайни кесиб, табиатга салкам 90 млн сўм зарар етказди

    29.09.2022, 00:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.