Португалия ҳужумчиси Криштиану Роналду терма жамоанинг Миллатлар Лигасидаги Чехия (4:0) ва Испанияга (0:1) қарши ўйинларида бирорта гол ура олмади.
37 ёшли ҳужумчи Чехияга қарши ўйинда ўз ҳисобига битта голли узатма ёздириб қўйди.
Шу тариқа Роналду жорий мавсум «Манчестер Юнайтед» ва Португалия сафида 10 та ўйинда иштирок этди ва фақатгина Европа Лигасида «Шерифф»га қарши учрашувда гол уришга муваффақ бўлди. Португалиялик ўйиннинг 39-дақиқасида пенальтини аниқ амалга оширган.
2021/22 йилги мавсумда Криштиану барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Роналду Португалия терма жамоаси сафида 117 та гол урган ва терма жамоа сафидаги голлар сони бўйича мутлақ рекордчи ҳисобланади.
Мавзуга доир: Лео Месси терма жамоалар тўпурарлари рейтингида 3-ўринга чиқиб олди. Фақат Али Дайи ва Роналду ундан олдинда
Изоҳ (0)