Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг Калининград шаҳрида оғир тан жароҳати олган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Қайд этилишича, фуқаро Д.А. Россияга 2019 йилнинг ноябрь ойида ишлаш учун бориб, Калининград шаҳрида қонуний равишда фаолият юритган. Аммо 2022 йил июль ойида иш вақтида эҳтиётсизлиги сабабли бахтсиз ҳодисага учраб, оғир тан жароҳати олган.

Оқибатда умуртқа суяги синган. Орттирилган жароҳати туфайли фуқаро меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган. Шундан сўнг Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги вакиллиги ҳамда Бош консулхонага ватанга қайтишда ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Фуқаронинг мурожаати ўрганилди ва Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан авиачипта олиб берилди, «Uzbekistan Airways» компанияси ҳамкорлигида Калининград–Москва–Тошкент йўналишидаги авиарейс орқали ортга қайтарилди.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Суриядаги курдлар Россиядан ҳудудларини ҳимоя қилишда ёрдам сўради
Маҳаллий
Ўзбекистонда 2023 йилда мева ва сабзавотлар нархи жиддий ўсиши кутилмоқда
Дунё
Ким Чен Ир топшириғи билан уюштирилган теракт, самолёт бошқариб ҳалокатга учраган «Формула-1» чемпиони ва немислар томонидан қатл этилган Космодемянская. Кун хроно...