Хоразм вилояти Шовот туманида чет эл валютасини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Шовот туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда тумандаги Нажмиддин Кубро кўчасида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Т.П. фуқаро А.га жами 3 000 долларни 32,8 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (1)
Тошкентни кок уртасидаги Чорсу бозорида, эски Детский Мир киравериш жойида 3-4 та валютчик кундуз куни бемалол доллар олди-сотдиси билан шугулланиб утиради утган кетгандан сураб, доллар тилла деб. Эшикдан кираверишда 5 метр нарида бодикамерали милиция ходими утиради. Сила 3000 долларни ёзиб чикибсила. Жуда катта холат. Койил.