Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Долчин қўшиб тайёрланадиган ушбу ширинлик хушбўй ҳид ва мазали таъмга эга. Унга ўзингиз ёқтирган мураббони қўшишингиз мумкин.

Фото: Lifehacker

Фото: Lifehacker

Керакли масаллиқлар:

  • сариёғ — 100 г
  • жигарранг шакар — 5-6 қошиқ
  • майдаланган долчин — 3-4 қошиқ
  • қаватли хамир — 450 г
  • тухум сариғи — 1 дона
  • сут — 2 қошиқ
Тайёрланиши:
  1. Печни олдиндан 180 даража ҳароратда қиздириб олинг. Печ варағининг устига пергамент қоғозни қўйинг.
  2. Сариёғни эритиб олинг. Шакарни долчин билан аралаштиринг.
  3. Хамирни 5-7 мм қалинликдаги тўртбурчак шаклида ёйиб чиқинг. Унга сариёғ қўшинг ва шакар билан сепинг.
  4. Хамирдан ўрамалар ҳосил қилинг. Уни 2-3 см қалинликдаги бўлакларга кесиб олинг. Ўрамаларни пишириш варағига қўйинг.
  5. Тухум сариғини сут билан кўпиртиринг. Ўрамаларга тухум сариғини суртинг ва жигарранг бўлгунга қадар 20-30 дақиқа давомида печда пиширинг.
Ёқимли иштаҳа!

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россия бош вазири Мишустин Ўзбекистонга келди (фото)
Дунё
«Дарё»кундалигида 1 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди